Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

"КАРАНТИН" МОЖАРОСИ

20-05-2020 17:04

(Коронавирус ҳажвиясининг давоми)

Кимга маска - кимга маза

Коронавирус оилавий алоқаларга ҳам таъсир қила бошлади. Шусиз ҳам мураккаб соҳа саналмиш эр-хотин муносабати синовга тушди. Ваҳоланки, уч ой олдин эру хотин тўшакда маска тақиб ётади деб кимни ҳам хаёлига келарди?! Бугун бу бировни ҳайратга соладиган ёки кулдирадиган гап бўлмай қолди. Тўғри-да, эпидемия шароитида масканинг қиёси йўқ - уни таққан одам ўзини ва атрофидагиларни вирусдан ҳимоя қилади. Ёйин учун тақмайди. Бироқ, қарангки, эр-хотин муносабатига келганда масаланинг ўзга томони ҳам бор экан: маска кимга баҳонаю кимга чин дегандай. Бир ҳазилкаш жўрам буни образли тушунтирди қўйди: "маска бир-биридан чарчаган жуфтларга нафасни ростлаш имконини берди", деб, "мажбурлаш ҳам, хафагарчилик ҳам йўқ".

 

ИРОДА КУЧЛИ БЎЛСА...

20-05-2020 16:58

Ҳаёт қизиқ. Инсон кўзи нималарни кўрмайди-ю, нималарни бошидан ўтказмайди, дейсиз. Ҳаммасига инсоннинггина иродаси дейиш мумкин. Ҳа, иродаси кучли инсон ҳар нимага қодир. Шу ўринда ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани айтиб бермоқчиман.

 

ИНТИЗОМ

20-05-2020 16:05

Эрта-индин коронавирус пандемиясидан бутунлай халос бўламиз. Кейин нима қиламиз?

 

КАРТОШКА КУЯСИ - ХАВФЛИ ҲАШАРОТ

20-05-2020 16:01

Картошканинг энг хавфли зараркунандаси - картошка куяси ҳисобланади. У картошкадан ташқари помидор, бақлажон, ёввойи итузум, тамаки ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни ҳам зарарлайди.

 

ЭРТА ТУРМУШНИНГ САБАБ ВА АСОРАТЛАРИ

20-05-2020 15:56

Бугунги кунимизнинг энг долзарб ва барчани ўйлантирадиган масалаларидан бири-бу қизларни эрта турмушга узатиш бўлмоқда. Ота-оналар худди аранг чидаб тургандек, қизларидан безор бўлишгандек илк келган совчига розилик бермоқдалар. Тўғри, уларни ўзларича суриштирган бўладилар, уй-жой, машинаси, отасининг мансабига алданиб, ҳали эндигина етилиб келаётган қизларни турмушга узатиб юборишмоқда. Ҳозирги кунда совчилар назари мактабнинг юқори синф қизларига қаратилган. Улар мактабни тугатиб улгурмасданоқ, унаштириб қўйилади. Гоҳида эса саккиз-тўққизни битирган қизлар мактабдан чақириб олиниб, кўп ўтмай узатиб юборилади. Қонунда қизлар 17 ёшдан турмушга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган бўлсада, буни бузувчилар истаганча топилмоқда. Айримлар балоғатга тўлиқ етмаган қизларнинг ҳужжатларини сохталаштириб катталаштираётган бўлсалар, баъзилар эса никоҳ ўқитиб қўйиш билан кифояланишмоқда, холос. Ачинарлиси шундаки, буни бартараф этишга бош бўлиши лозим бўлган кимсалар, аксинча ҳайбаракаллачи сифатида тўйхона тўридан ўрин олиб, уларга бахт тилашмоқда.

 

ТАРАҚҚИЁТГА ҲАМОҲАНГ ҲАРАКАТ

20-05-2020 15:42

- Бугун мамлакатимизда сиёсий партиялар, хусусан, Халқ демократик партиясининг демократик ислоҳотлар жараёнида иштироки сезиларли даражада кучайиб бормоқда. Аммо шиддат билан ўзгараётган замон, тараққиётга ҳамоҳанг тарзда партиямиз фаолиятини янги босқичга кўтариш, янада ташаббускор ва фаол бўлиш, халққа яқинлашишни талаб этмоқда, - дейди туман Кенгаши депутати Гулжаҳон Қулиева биз билан суҳбатда.

 

ПРОКУРОР ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИНИ КУЗАТДИ

20-05-2020 15:18

Жорий йилда туманимизда ипак қурти боқиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди. Мавжуд тутзорлар кенгайтирилиб, ўз вақтида агротехник ишлов берилгани боис, барг етишмовчилиги билан боғлиқ муаммо бўлмади. Шу боис, қуртхоналарда ипак қурти боқиш ишлари жадал бошланди.

 

МЕН БАХТЛИМАН

13-05-2020 16:40

Ҳикоя

Гапни қаердан бошлашимни билмайман. Келинг, ўз хотирамдан бошлай. Ҳар ким ўзининг бошидан ўтказган саргузаштини сўзлаб берса жуда ҳам қизиқ бўлади. Мен ёшлигимдан бошлаб севги дарёсидан сув ичганман.

 

ЗАМОНАМИЗ ЖАДИДЧИЛАРИДАН БИРИ

13-05-2020 16:29

Туманимизнинг фозил фарзанди, сермаҳсул ижодкор - таниқли публицист ва адиб, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвони соҳиби, қадрли устозимиз, газетамиз жонкуяри Нусрат Раҳмат жаҳолат қурбони бўлган буюк маърифатпарвар Маҳмудхожа Беҳбудийнинг ҳаёт ва фаолиятини кўп йиллар давомида катта иштиёқ билан ўрганиб, ниҳоят тарихга қизиқувчи мухлислар шов-шувига сабаб бўлган "Жадид" романини ёзди.

 

Ё, ҚУДРАТИНГДАН, КОРОНАВИРУС!

13-05-2020 16:26

(Ҳажвия)

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку