Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

Самарканд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг туман аҳолисига МУРОЖААТИ

10-07-2020 10:25

Ассалому алайкум азиз ватандошлар, қадрли самарқандликлар!

Хабарингиз бор, ҳозирги кунда бутун дунё жамоатчилигини жиддий хавотир ва изтиробга солаётган “COVID-19” коронавирусининг вақт ва макон танламасдан, шиддат билан тарқалаётганини ҳар куни оммавий ахборот воситалари, турли ижтимоий тармоқлар орқали кўриб, кузатиб боряпмиз. Дунёнинг қатор мамлакатларида касалликнинг иккинчи тўлқини бошлангани барчамизда жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу мураккаб шароитда муҳтарам Президентимиз, ҳукуматимиз ҳамда вилоят ҳокими томонидан барча зарур чора-тадбирларнинг амалга оширилаётгани, тиббиёт ва санитария-эпидемиология ходимларининг касб малакаси, жасорати, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фидойилиги, шунингдек, карантин давридаги қатъий интизом мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни нисбатан барқарор сақлаш имконини бермоқда.

 

Раҳбарлар тинглашни ўрганадими?

10-07-2020 08:30

Бу саволни ўзимга деярли ҳар куни бераман. Ҳар гал жавобларимдан қониқмайман. Кейин сабабини қидиришга тушаман. Бунинг учун энг катта "объект" вилоят ҳокимининг сайёр қабуллари ва телеграмга тушган мурожаатлар ижроси бўйича мониторингидир.

Яқинда расмий маълумот эълон қилинди: ушбу мурожаатларнинг электр тармоқлари идорасида 8 фоизи, газ тармоқлари идорасида 8 фоизи, газ таъминоти идораларида 10 фоизи, коммунал хўжалигида 12 фоизи ёлғондакам "бажарилган".

Ёлғондакам дейишимизнинг мазмуни шуки, ижрочилар муаммо билан эмас, шикоятчи билан "ишлаган". Бир амаллаб ундан тилхат олишган. Кейинроқ, имкон топилганда келиб шу ишни қилиб берамиз, деб ваъдалашган, аммо кейин уларнинг эсидан чиқиб кетган.

 

НАТИЖА – ФАОЛЛИКДА

10-07-2020 08:12

Маҳалламиз сайловчилари менга катта ишонч билдириб, 2-Ўрташайх сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгашига депутат этиб сайлашига ҳам ярим йил бўлди. Албатта, бу менга билдирилган катта ишонч деб биламан. Шунинг учун ҳам ваколатим даражасида ўз ҳудудимнинг обод ва кўркам бўлишига мавжуд имкониятлар даражасида  ўз улушимни қўшиб келаяпман. Масалан, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтаётган катта шаҳар ариғи кўп йиллар давомида ковланмасдан тор ва турли хил маиший чиқиндилар билан тўлиб қолган эди. Биз умумхалқ ҳашар эълон қилиб, ариқ-зовурларни тартибга келтириш билан шуғулландик. Туман ҳокимияти техника билан ёрдам берди. Икки ҳафта давомида юзлаб мошин чиқиндилар автоуловлар билан чиқарилди.

 

Самарқандда шифохона қоровули ва шифокорини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

09-07-2020 16:27

Самарқанд шаҳрида 3 июль куни 26 ёшли фуқаро Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг қоровули ва шифокорини ургани учун унга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

 

ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИНГ МУҲИМ ШАРТЛАРИ

08-07-2020 13:34

Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳатлар натижасида, инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда жиноий жазолар енгиллаштирилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўпроқ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари қўлланилмоқда.

 

САМАРҚАНД ТУМАНИДА ҚЎМОНДОНЛИК – ШТАБ ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

08-07-2020 12:54

Самарқанд вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан 2020 йилнинг 8-10 июль кунлари Самарқанд тумани “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилиши белгиланган.

 

Конигил туризм қишлоғида кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш маркази иш бошлади

08-07-2020 12:30

Самарқанд вилоятида Конигил туризм қишлоғини ташкил этиш ишлари давом этмоқда. Ушбу туризм қишлоғини яратиш концепциясига кўра, 3 гектар майдонда 800 метр узунликдаги ҳалқа йўли қурилади. Натижада сайёҳларнинг “Сиёб” канали бўйлаб сайр қилиши ва табиат қўйнида дам олишлари мумкин.

 

Субсидия ажратиш тўхтатилди

08-07-2020 12:05

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ипотекали кредит учун субсидия ажратиш белгиланган эди.


 

Ҳокимлик ходимларининг ҳуқуқий ва сиёсий билими етарлими?

03-07-2020 20:29

Ушбу масала туман ҳокимлигида ўтказилган ўқув-семинарда муҳокама этилди.

Ҳокимлик ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

 

15 нафар аёлга тикув машинаси берилди

02-07-2020 15:04

Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида вилоятдаги шаҳар ва туманлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган. Мазкур дастур доирасида Самарқанд туманида кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга амалий кўмак берилмоқда.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку