Шифокорларнинг қайд этишича, ўрик юрак-қон томир тизими ёки буйрак касалликларидан азият чекувчи кишилар ҳамда ҳомиладор аёллар учун ҳам фойдали ҳисобланади. Ўзбек халқининг энг севимли неъматларидан бири-ўрикнинг айни етилиб пишган палласи! У ўзининг бетакрор таъми билан барчамизга хуш ёқади. Туршаки эса қишда ҳам жонга дармон бўлади.
Ғалла бизнинг ризқи-рўзимиз. Бу йил туманимиз фермерлари 2810 гектар майдонда бошоқли дон экиб ўз вақтида суғориб озиқлантирдилар. Уларнинг сайъ-ҳаракатлари туфайли ғалла майдонларида ҳосил пишиб, энди ўрим-йиғим чоралари кўрилмоқда. Туманда мавжуд 377 та фермер хўжаликларининг ғаллазорлари 4 та секторга бўлинган.
Туманимизда бу йил 2810 гектарда бошоқли дон етиштирилди. Суғориладиган ғалла майдонларининг гектаридан ўртача 80 центнердан ҳосил олиш режалаштирилган.
Коронавирус COVID-19... Бу тушунчалар каттаю кичик ҳар бир ватандошимизгагина эмас, балки бутун дунё аҳлига ойдек равшан ва маълум. Хавотирли, ҳушёрлик, интизомни хоҳлайдиган офат. Туманимизнинг Дарғом кўприги яқинида жойлашган 18-пост мутасаддилари ҳам инфекцияга қарши туну кун ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда. Майор Мунис Валиев раҳбарлигида ДАН ходими Ғуломжон Жўраев, ички ишлар бўлимидан Анвар Исмоилов, махсус нозир Фаррух Асадов, ВИИБ дан криминалист Илҳом Муқумов ҳайдовчи ҳамда йўловчиларни огоҳликка чақириб, амалдаги қонун-қоидаларни сўзсиз бажариш, карантин талабларига риоя этиш назоратига масъул.
- Мақсадимиз халқимиз соғлиги ва осойишталигини таъминлаш экан, бизга юклатилган ишонч ва мажбуриятни чин юракдан виждонан оқлашга тайёрмиз, - деди майор И.МУҚУМОВ.
Сурат ва матн муаллифи
Б.ҚОДИРОВ
Тарвуз-биологик фаол моддаларга сероб ноёб неъмат. Тажрибалар кўрсатадики, тарвуз шарбати организмда иммунитетни оширади, яраларнинг тез битиши ҳамда қондаги қанд миқдори камайишига ёрдам беради.
Мурувват деганда киши кўзи ўнгида меҳр оқибатли, бировга ёрдам кўлини чўзувчи инсон гавдаланади. Саховатли инсон ҳам худди шундай. У очиқ қўлли бўлиб бева-бечоралар, етимлар, боқувчисини йўқотганларга ҳамиша кўмак бериб келади.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида бугунга қадар қабулхона томонидан жойларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Республика комиссиясининг қарорига кҒра, 8 июндан юртимиздаги “яшил” тоифадаги туман ва шаҳарларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда масжидларда кунлик беш вақт фарз намозларини адо этишга рухсат берилди.
Бугун вилоятимизнинг КаттақҒрғон шаҳри, Булунғур, ҚҒшработ, Нуробод, КаттақҒрғон, Пахтачи, Нарпай туманларидаги 108 та масжидда фуқаролар томонидан бомдод намози адо этилди.
Унда шу йилнинг 8 июнь куни соат 10.00 да Самарқанд туманидаги “Azia Metall Prof" масъулияти чекланган жамиятида, соат 15:00 да “Ургут” эркин иқтисодий зонасида вилоятимизда фаолият юритаётган «SamAuto», «UzAuto Trailer» «UzTruck and Bus Motors” қҒшма корхоналари мутахассислари иштирокида Ғтказиладиган тадбирларга марҳамат! Ушбу тадбирларда автомобилсозлик корхоналарининг кооперация асосида импорт Ғрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш таклифлари, бутловчи буюмлар ва қҒшимча эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш имкониятлари, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари намойиш этилади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.