Жорий йилда туманимизда ипак қурти боқиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди. Мавжуд тутзорлар кенгайтирилиб, ўз вақтида агротехник ишлов берилгани боис, барг етишмовчилиги билан боғлиқ муаммо бўлмади. Шу боис, қуртхоналарда ипак қурти боқиш ишлари жадал бошланди.
Хусусан, 2 сектор ҳудудидаги жами 145 нафар фермер хўжалиги билан 273 қутига, яъни 15501 килограммга пилла хомашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилган. Ипак қуртини 273 нафар оилавий звеноларга тарқатиш билан бир қаторда 273 дона термометр, 683 килограмм тўшама қоғоз ва ҳар бир қути учун 200 минг сўмдан жами 54 600.0 минг сўм бўнак пуллари тарқатилган.
Туман прокурори Ж.Санаев 2 сектор ҳудудидаги Гулобод ММТПга қарашли "Очилов Шодиқул", "Қуддусов Маҳмуд боғлари", "Илёсов Раббимқул" фермер хўжаликларида бўлиб, ипак қурти уруғини жонлантириш, зооветеринария қоидалари асосида парваришлаш жараёнларини кўздан кечирди.
Фермер хўжалигида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, келгусидаги масалалар хусусида сўз юритилди. Тегишли вазифалар белгиланди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.