Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Газета тарихи

«Гулобод тонги» газетаси-60 ёшда

Газета тахламларига кỹз югуртирар эканмиз тарих тилга киргандек бỹлади. Ҳа, ушбу газетани нашр этилишидан бошлаб шу пайтга қадар қанчадан-қанча инсонлар меҳнат қилишади, уни янада чиройли, ỹқимишли қилиб чиқариш учун кỹз нури, ижод маҳсулини бермади дейсиз. 1957 йилнинг ноябрь ойи. Ўша йили Самарқанд туман партия қỹмитаси, меҳнаткашлар Ижроия қỹмитаси таъсислигида «Самарқанд ҳақиқати» номли 2-саҳифадан иборат газета нашр этила бошлади. Унинг муҳаррири этиб Аҳмаджон Ражабов, масъул котиблигига Аҳрор Жỹраев тайинланди. Шу-шу газета чоп этила бошлади.

Орадан икки йил ỹтиб газетага водийлик Насим ака Нориев муҳаррир этиб тайинланди. У кишининг саъйи-ҳаракати билан газета тỹрт саҳифадан иборат чоп этиладиган бỹлди. Мухбирлар сони ҳам, жамоатчи мухбирлар ҳам кỹпайиб қолди. Биттагина хонада иш бошлаган таҳририят жамоаси учун яна иккита хона ажратилди. Бироқ ижод қилиш, ёзиш, газета чиқариш учун хоналар торлик қилар, шарт-шароит эса йỹқ эди.

Иштиҳон туман газетасида масъул котиб бỹлиб ишлаб, кейинчалик муҳаррирликни қабул қилган иқтидорли журналист Насриддин Зайниев Самарқанд вилоят матбуот бошқармаси буйруғи билан «Самарқанд ҳақиқати» газетасига муҳаррирлик вазифасига ỹтказилди. Журналист Н. Зайниев жамоа иши билан танишиб чиққач бошқарма бошлиғи Малик Наврỹзов ҳузурига ариза ёзиб кỹрди. Аризага шундай жумлалар бор эди: «Гарчи мени Самарқанд туман газетасига муҳаррир этиб тайинлар экансиз, алоҳида бино қуришимиз учун ер олиб берилишига кỹмак беринг. Ҳозирги аҳволда газета нашр этиш имконияти йỹқ.»

Малик ота Наврỹзов илтимоси, туман раҳбариятининг розилиги билан таҳририят учун алоҳида ер ажратилди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 1962 йили таҳририятни қабул қилиб олган ва газета муҳаррири бỹлган Насриддин ота Зайниевнинг тиниб-тинчимаслиги, жамоанинг кỹмаги билан Хожа Аҳрори Валий маҳалласида 10-та хона ва бир узун коридордан иборат редакция биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Муҳаррир атрофига уюшган Аҳрор Жỹраев, Ибодулло Ўлмасов, Аҳмад Нарзиқулов, Эркин Ҳожиқурбонов, Мавлуда Маннонова, Фароғат Ҳусенова, Тамара Петрова, Саноат Шодиева, кейинчалик ишга келган Холиқ Ҳакимов, Эргаш Султонов, Пỹлат Ҳамдамов, Машраб Бобоев, Ғазанфар Иброҳимов, Нормамат Олимов, Хамза Жураев, Тугал Музаффаров, Аҳрор Ҳамроқулов, Комил Ашỹров, 1962 йилдан «Шарқ тонги» номини олган газетани техник жиҳатдан чиройли, ỹқиса-ỹқийдиган қилиб чиқаришди.

Шуниси эътиборлики, газета дизайни, мазмуни, ижтимоий-сиёсий сифати бỹйича Бутуниттифоқ, мамлакат мусобақаларида доимо фахрли ỹринлар соҳиби бỹлди. Ҳатто Улянова номли Бутуниттифоқ мукофоти лауреати ҳам бỹлган.

Таҳририятга 1990 йили истеъдодли журналист Эркин Азаматов муҳаррир этиб тайинлангач газета Республика «Халқ сỹзи» ҳажмида, ката форматда чиқа бошлади.

Кейинчалик таҳририятга Абдусалом Муҳаммадалиев, Шоди Мирмаҳмадов раҳбарлик қилишди. Редакция биноси бузилгач ходимлар туманнинг янги марказига кỹчирилди ва туман Давлат солиқ инспекцияси биносига жойлаштирилди. Учтагина хонада ходимлар шарт-шароит бỹлмасада аҳил-иноқликда ишлаб, газетани янада ỹқимишли қилиб чиқармоқдалар.

2004 йилдан газета «Гулобод тонги» номи билан чиқа бошлади. 2009 йилнинг апрель ойидан Нормурод Каримов газетага муҳаррир этиб тайинланганидан кейин кичик ҳажмли газета яна ката бỹлди, керакли миқдорда техника воситалари олингандан кейин, вилоят босмахонасига бормасдан газета шу ернинг ỹзида тайёрланадиган, фaқатгина босиб чиқариш учун компьютер орқали босмахонага юбориладиган бỹлди.

Н. Каримовнинг саъйи-ҳаракатлари билан газета рангли ва кỹп нусхада чиройли қилиб чиқарилмоқда. Таҳририят ходимлари Нормамат Олимов, Хуршид Нуриллаев, Азамат Аминов, Тошпỹлат Юсупов, Беҳзод Қодиров, Мастура Султонова, Баҳодири Зоҳир, Дилрабо Насимий ишга ижодий ёндашиб, газетани сифатли, мазмунли чиқармоқдалар. Таҳририят учун алоҳида ер ажратилган, икки қаватли бино қурилиши эса ниҳоясига етмоқда.

Нормамат Олимов,
таҳририят масъул котиби.


Последнее редактирование: 25/03/2017 06:30;   Просмотров: 6181
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку