Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон халқининг матонат ва жасоратини, эътиқод ва ишончини, инсонпарварлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат каби фазилатларини яна бир карра намоён этди. Жумладан, самарқандлик меҳнаткашлар ҳам уруш пайтида алоҳида жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатди.
Севгидан етиму, умридан ярим,
Қуриган кўксида ёлғиз беланчак.
Абадий фироқни, ҳайҳот, дўстларим,
Абадий висол деб билди келинчак...
Абдулло Орипов
Осмон кўм-кўк ва тип-тиниқ. Шу қадар мусаффо ва гўзалки, бу беғуборликдан кўз қамашади. Лекин уфқда пайдо бўлган қора булут кўринмас душманнинг нохос бостириб келганига ўхшайди. Нияти одамларнинг хотиржамлигини бузиш. Одамлар орасидаги жипслик ва тотувликка, уларнинг хурсандчиликни мақсад қилган орзу-ҳавасларига ҳасад қилмоқда. Бу кўринмас душман коронавирусдир. Ундан тезроқ қутилиш чораси бутун дунё аҳлининг фикр-ёдини эгаллаган.
Ҳакберди кулол оиласида дунёга келган учинчи фарзандига Пайғамбаримиз ҳурматларини қилиб Абдулло деб исм қўйди.
Бугун мамлакат карантин ҳолатида ва ўзини ҳимоялаш режимида бўлган бир пайтда Халқ қабулхоналари аҳоли билан мулоқотни жорий этилган карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда давом эттирмоқда. Бунда биринчи навбатда мурожаатларни электрон, ёзма (қабулхона биносида ўрнатилган махсус қути орқали) ва оғзаки (қабулхонадаги иш телефони орқали) шаклда қабул қилиш тартиби йўлга қўйилди.
Халқимиз азал-азалдан ўз томорқаларини битмас, туганмас хазинам деб ҳисоблайди. Бу бежизга эмас албатта, чунки унда етиштирилган маҳсулотлар қишин-ёзин оила дастурхони турли ноз-неъматлар билан таъминлаб туради.
Коронавирус деган бало пайдо бўлиб, юртимизда карантин жорий этилган кундан бошлаб,Саховат МФЙда маҳалланинг кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларига саховатпеша инсон, яъни тадбиркор Алишер Тулабоев томонидан бугунгача 88 та оилага 150. 000 сўмдан, жами 35.000.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Худди шундай АҚШ давлатида ишлаётган маҳалла фуқароларининг бир нечтаси исм шарифларини сир тутган ҳолда 30.000.000 сўм пул жўнатиб, кунлик иш билан шуғулланадиган, лекин карантин туфайли уйда қолган фуқаролар ҳамда ногирони бор бўлган оилаларга атаганликларини билдиришган ва бу пуллар 75 нафар фуқароларга 400. 000 сўмдан нақд пул шаклида тарқатилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи ва коронавирусга қарши кураш штаби бошлиғи Фурқат Валиев коронавирус муаммоларини бартараф этиш бўйича банд бўлган бир вақтда иш телефони жиринглаб қолди.
Туман Kенгаши депутати З.Рафиева ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тумандаги Обод, Ангаралмос маҳаллаларида яшовчи аҳолининг томарқалардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди.
Ёрганишлар давомида экин экилмаган хонадон соҳибларига керакли маслаҳатлар берилди.
"Баҳри бобо боғлари Санъат" фермер хужалида жами 14 гектар ер майдони булиб, шундан 4 га ёш ток, 5 га ёш боғ ва 5 га майдонга ғалла экилган. - Ҳозирги вақтда коронавирус пандемияси бутун дунёга хавф солиб турган бир оғир вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини олдини олишга уз ҳиссамизни қушиш ниятида боғ ва ток ораларига тулиқ сабзавот, картошка ва полиз экинларини экишни режалаштирганмиз, - дейди фермер хужалиги раҳбари С. Хайбуллоев. - Бунинг учун боғ ва ток қатор оралари сифатли ҳайдалиб, жуяк олишга тайёрлаб қуйилди. Ҳа, айни пайтда бу ишлар янада қулайроқ булиши учун деҳқонлар мавжуд токзорга шпалер урнатиб, токларни симбағизга кутармоқда.
Т. ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.