Яқинда Ражабамин маҳалласида ташкил этилган савдо ярмаркасида аҳолининг кундалик истеъмоли учун зарур булган усимлик мойи, картошка, сабзи, карам, чеснок, товуқ гушти ва тухум каби маҳсулотлар одамларга қулай, арзонлаштирилган нархларда сотилди.
Шунингдек, ярмаркада аҳоли томорқаларида экиш учун турли сабзавот уруғлари ҳамда ниҳоллари ҳам арзон нархда тарқатилди.
С. УЗОҚОВ, туман Кенгаши депутати
Турмушимз фаравонлиги, дастурхонларимиз тукин-сочинлиги албатта бободеҳқонларимизнинг сермашаққат меҳнатлари самарасига боғлиқ. Бугунги глобал вазият яъни, коронавирус деган бало инсоният бошига таҳлика солиб турган бир пайтда, юртимизда жорий этилган карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ишларни ташкил этилиши бу борада инқирозга учрамаслик, эртанги кун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Тошпулод Юсупов Янгижой маҳалласида булиб, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш ҳолатини урганди. Хонадонлардаги муаммоларни бартараф этиш чоралари хусусида аҳоли билан мулоқот қилди.
Ёзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ПҒлат Бобожонов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар 14 апрель куни Ёзбекистон Республикаси Президенти раислигида қишлоқ хҒжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бҒйича видеоселектор йиғилишидаги устувор вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрель кунидаги 216-сон қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилояти ҳудудидаги сектор раҳбарларининг амалга ошираётган ишлари ҳамда тақдимотлари билан яқиндан танишди.
Ички ишлар вазири глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, қишлоқ хҒжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, қишлоқ хҒжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш ва бошқа масалалар бҒйича барча сектор раҳбарларига топшириқлар берди.
Шунингдек, аҳолининг томорқаларидан унумли фойдаланишлари, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кҒпайтириш, карантин чекловлари талабларига қатъий риоя қилиш бҒйича ҳам ҳар бир сектор раҳбарига алоҳида вазифа ва кҒрсатмалар берилди.
Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Юрак - бу одам организмидаги Аллоҳ томонидан берилган мўъжизадир. Юрак организмдаги энг нозик, энг меҳрли, энг меҳрибон, гапга қулоқ солувчидир. Юрак билан суҳбат қилса бўлади. Ҳар бир инсон ақли ёрдамида юраги билан суҳбат қилса ва унга қулоқ солса, йўлидан ҳеч қачон адашмайди. Киши бирон нарсани мўлжаллаган бўлса, юраги билан суҳбат қилгандан сўнг бир режага келиб, кейин ишини бошласа хато қилмайди. Одам ўз фикру заковати билан ақл юргизиб катта режаларни қилиши мумкин.
Еттинчи синфда ўқияпман. Гўё ақл-идроким ошгандек, ҳаётга теран боқишни ўрганаётгандекман. Китоб ўқисам, асар қаҳрамонлари қисмати ўйга чўмдиради, гоҳида ич-ичимдан эзиламан. "Мен нега болалар уйидаман?" Бу ўй мени тез улғайтириб қўяётгандек туюлади.
Комсток қурти cўрувчи ҳашаротлар оиласига мансуб бўлиб, хавфли ички карантин ҳашароти саналади. Уни деярли мевали ва мевасиз дарахтсимон ўсимликлар ҳамда ўтсимон ўсимликларда учратиш мумкин. Мевали дарахтлардан анор, олма, нок, шафтоли, шунингдек, тутларни қаттиқ зарарлайди. Унинг урғочисининг танаси узунлиги 3-4 мм, тухум қўйиш даврида 5-6 мм га етади. Танаси оқ мумсимон парда билан қопланган, четларида 17 жуфт мумсимон ўсиқ, шу жумладан, тана узунлигининг ярмигача борадиган иккита дум ипи бор.
Сайрамдан Оқсув дарёси бўйлаб Туркистонгача борсангиз ҳар қадамда "боб"ларнинг, "шайх"ларнинг қабрларини учратасиз "Боб"ларнинг улуғи Исҳоқбоб, ул зот Исфижоб (ҳозирги Сайрам) элларига келиб,уч қават ҳисор (қўрғон) қурдириб, подшоликни тарк қилиб, дарвешликни ихтиёр этдилар. Мўмин шайх, Мусо шайх, Ҳусайн шайх, Исмоил шайх,Умар шайх, унинг ўғли Ифтихор шайх, унинг ўғли Маҳмуд шайх, унинг ўғли Иброҳим шайх, унинг ўғли Хожа Аҳмад Яссавийдир.
Бугун дунёни саросимага солиб қўйган коронавирус деган балога қарши курашишнинг энг мақбул йўлларидан бири бу санитария-гигиена қоидаларига сўзсиз итоат этиш шарт бўлиб турган бир вақтда айрим "Ҳиммати" баланд фермерларимизнинг шундоқгина жамоат қатнови учун катта йўл ёқаларида маҳаллий ўғитни (ҳайвонлар гўнги) уюб ташлаганларига нима дейсиз! Боз устига юртимизда баҳорнинг биринчи ойи ҳам охирлаб, кунлар исиб кетаётгани ва бундай хунук ҳолатлар коронавирус тугул бошқа вирусларни ҳам урчитиб юборишига сабаб бўлишига-чи?
Сиз кўриб турган манзара бўйича мутасаддилардан жавоб кутамиз.
Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.