Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МЕН БАХТЛИМАН

Ҳикоя

Гапни қаердан бошлашимни билмайман. Келинг, ўз хотирамдан бошлай. Ҳар ким ўзининг бошидан ўтказган саргузаштини сўзлаб берса жуда ҳам қизиқ бўлади. Мен ёшлигимдан бошлаб севги дарёсидан сув ичганман.

"Сув ичган", дейсизми? Ҳа, бу боғчадан бошланган. Ҳозирги келинингиз билан боғчада бир-биримизга муҳаббат изҳор этиб катта бўлганмиз. Тўғрисини айтсам, аввал боғча, кейин мактабда бирга ўқиганмиз. Коллеж, мана ҳозир университет талабасимиз. Дунё қизиқ экан, қиз бола йигитдан кўра тез вояга етар экан. Коллежни тамомлаши билан унга совчи келар экан. Мен севги урушини бошлаб юбордим. Яъни совчиларни йўлдан қайтарадиган бўлдим. Ота-онам чет элда ишлар, ёлғиз ҳолим билан менда уйланишга имконият йўқ эди. Ахир бундай масала ҳал этилиши учун ота-она керак. Улар келишсин, кейин тўйни бошлаш мумкин.
Отамни бобом 17 ёшларида уйлантирган эканлар, бир йилдан сўнг онам эгизак фарзанд кўрган. Бизлар уч фарзандмиз - икки қиз ва мен. Ота-онам чет элдан келгунларича совчилар билан курашдим. Мен бу бада қаҳрамонман. Ҳозир 23 ёшдаман. Ота-онам чет элдан қайтдилар. Мени уйлантирмоқчи, лекин улар таклиф этган номзотларга рози бўлмаяпман. Албатта сабабини биласизлар. Охири бўлмади, онамга севган қизим борлигини айтдим. Лекин онам мен хохлаган қизни олиб бермочқи эмас. Ҳозирча оёғимни тираб турибман. Ота-онам ўз фикрларидан қайтмаяптилар. Менинг ҳам фикрим қатъий. Охири дадам қизнинг ҳовлисини кўрсатишимни сўрадилар ва онам, холам, амамни совчиликка жўнатдилар. Уларнинг йўлбошловчиси ўзим. Қиз яшайдиган ҳовлига яқинлашганда, қўшниси келиб, совчиларга овора бўлмасликни, қизни бир йигит севиши ва у анча вақтдан буён келаётган совчиларни ҳайдаб солаётганини гапирибди. Онам йигитнинг кимлигини сўраса, маҳалла йигитларидан бири дебди. Барибир онам қизнинг ҳовлисига кирганлар. Уйга қайтганда эса, у оила бизнинг тенгимиз эмас деса бўладими? Ахир мен уни боғча ёшимдан бери севаман.
Олиб, берсангиз ҳам уни оламан, олиб бермасангиз ҳам уни оламан, деб, тўнимни тескари кийиб олдим. Қани, онам кўнсалар. Нима қилсам экан, деб бошим қотди.
Фақат бобом ҳал қиладилар деган қарорга келим ва олдиларига бориб, воқеани тушунтирдим. Бобом уни севасанми, бахтли бўлишга ишонасанми, деб сўрадилар. Албатта севаман, бахтли бўламан деб ёлвордим. Бобом хафа бўлмаслигимни, масалани ҳал қилишларини ва тўйни бошлаб юборишни айтиб, мени хурсанд қилдилар. Кечқурун ота-онамни чақириб, билмадим, нима деганлар, улар рози бўлишди. Тўй бўлди, бизлар бахтлимиз.

Қамар Муаззам


Дата добавления: 13/05/2020 16:40;   Просмотров: 761
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку