Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР

05-06-2020 17:36

Булар:
- фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш;
- дафн маросими учун нафақа тайинлаш;
- пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш;
- пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш.

 

РЕСПУБЛИКАМИЗДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ?

04-06-2020 16:45

Ҳар қандай давлатнинг тарихи - бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Шу манода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонига асосан, илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш белгиланди.

 

МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН ИНСОН

03-06-2020 16:39

Касбга садоҚат

Ҳа, бундай тоифа инсонлар тўғрисида кўп ва хўб гапирилади. Чунки, уларнинг фаолияти, ҳалол меҳнатлари эвазига топаётган моддий ҳамда маънавий бойликлари бошқалар учун доимо ибратдир. Лавҳамиз қаҳрамони Анвар ака ҳам ана шундай инсонлар сирасига киради.

 

ЭЗГУ ИШЛАР САРИ

03-06-2020 16:36

Туманимизнинг "Буюк ипак йўли" чорраҳаси билан туташган "Бадал" маҳалласи бундан икки ярим аср илгари ташкил топган бўлиб, тўлиқ замонавий "Бадал" маҳалла фуқаролар йиғини номи остида 1997 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. "Бадал" маҳалласида бугун 3850 нафар фуқаро истиқомат қилиб, жами 696 та хонадон ёхуд 712 та оила мавжуд. Маҳалла аҳолиси асосан дурадгорлик ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланади.

Маҳаллада 1 та ўрта таълим мактаби, 1 та болалар боғчаси, 8 та савдо дўконлари, 1 та гўшт дўкони, 1 та тиббий муассаса филиали ҳамда Кенжаев Асқарга тегишли "Бадал қурилиш" корхонаси ва Рўзиев Ислом раҳбарлигидаги манзарали гуллар етиштириш иссиқхонаси мавжуд. Маҳалла аҳли бугун Ўзбекистон бўйлаб эълон қилинган карантин тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда савдо дўконларига ҳам ижтимоий масофани сақлаб харидларни амалга оширишмоқда. Карантин эълон қилингандан буён ҳафтада бир маротаба СЭО маркази ходимлари томонидан кўчаларда санитария ишлари амалга оширилиб, дезинфекция қилинмоқда. Бундан ташқари аҳоли учун арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Ҳомийлар, маҳалла фаоллари туман 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ж.Санаев бошчилигида маҳалладаги 31 та камбағал оилалар, яъни боқувчисини йўқотган ногирон ва кўп болали оилаларга "Саховат ва кўмак" ёрдами берилди. Сектор томонидан боқувчисини йўқотган Шамсиева Зарина ва кўп болали Маърупова Маликаларга пластик карточкалар очилиб, ҳар ой 500 минг сўм пул маблағи ажратилмоқда. Ҳозирги эпидемиологик вазиятда карантинга олинган хонадонлар дезинфекция қилиниб, маҳалла раиси М.Амонов ва профилактика инспектори М.Ҳомидов ҳамда раис ўринбосарлари томонидан кўчаларда радиоузел орқали карантин қонун-қоидаларига риоя қилиш ҳақида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ҳа, хайрли ишлардан мамнун бўлаётган бадалликларнинг эртанги кунга ишончи ортиб, маҳаллани "Яшил" ҳудудга айлантириш иштиёқи билан фидойилик кўрсатаётгани айни ҳақиқат.

Н.КАРИМОВ

 

ИККИ ҲАҚИҚАТ

26-05-2020 18:02

Бир қария ўз набирасига ҳаётий ҳақиқатни айтиб берди:
- Ҳар инсонда икки бўри курашига ўхшаган кураш давом этади. Бири ёвузликни: ҳасад, рашк, афсусланиш. худбинлик, ёлғонни ифодалайди. Бошқаси эзгуликни: тинчлик, севги, умид, меҳр, сахийлик, яхшилик ва вафодорликни ифодалайди.
Бобосининг сўзларидан ниҳоятда таъсирланган набира, ўйланиб қолди ва кейин сўради:
- Қайси бўри охирида ғалаба қилади?
Қария кулимсиради ва жавоб берди:
- Доимо сен боқаётган бўри устун чиқади!

АЗИЗА тайёрлади

 

ТЕНДЕРГА МАРҲАМАТ!

26-05-2020 18:02

Вазирлар Маҳкамасининг"2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2015 йил 29 августдаги 251-сонли қарорини бажариш мақсадида Нуробод туман тиббиёт бирлашмасида Аутсорсинг хизмати ташкил қилинаяпти. Ушбу аутсорсинг хизматини ташкил этиш ва тендерда ғолибни аниқлаш мақсадида ушбу соҳада фаолият юритаётган МЧЖ лар ўртасида 2020 йил 2 июнь куни соат 16:00 да тендер ўтказилади. Қизиқувчи соҳа вакилларини тендерда қатнашишга таклиф этамиз.

Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти.

 

БИЛДИРИШ

26-05-2020 17:58

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими инспекторлари Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрь 2019 йилдаги "2020 йил ҳосил учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" ги 831-сонли қарорига мувофиқ, "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги дон корхоналари ва лабораторияларини 2020 йил ҳосилини қабул қилиш мавсумига тайёргарлиги бўйича мониторинг ўтказилди. Туманда жойлашган Дон қабул қилиш масканида2020 йил ғалла ҳосилини қабул қиилишга тайёргарлик олиб борилаётдагани аниқланди. ДҚҚМда дон сақлаш майдонлари асфалтланган, оқланган, сув ҳавзаси сув билан тўлдирилган, техникалар созланган, ўлчов воситаларига "Ўзстандарт агентлигидан сертификатлар олинган.

Улуғбек ЖАЛИЛОВ,
Ўзагроинспекциянинг туман бўлими катта инспектори

 

ПАРҲЕЗ

26-05-2020 17:57

Ҳаёт тақозоси билан ҳар куни тановул қилаётган овқатларингизни қай тарзда ҳазм бўлишини кўз олдингизга келтирганмисиз? Ҳозирги шароитда барча овқатни парҳезга қараб эмас, иштаҳага қараб истеъмол қилади киши. Бу дегани таомларни ўзимизни идора қилмасдан ошқозонимиз эмас, кўзимиз тўйгунча истеъмол қиламиз ва ўз организмимизга душманлик қилаётганимизни сезмай қоламиз.

 

ЭНГ ЯРАШИҚЛИ ЛИБОС

26-05-2020 17:56

2003-2004 йиллари Самарқанд вилояти ҳокимлигида топонимик (жойларга ном қўйиш) комиссиясининг ҳисобот йиғилиши бўлди. Вилоят газетасининг мухбири сифатида иштирок этиб, ён дафтарчамга зарур маълумотларни ёзиб ўтирибман. Ишчи гуруҳ раҳбари, профессор Иноятулла Сувонқулов Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг янги номлари ҳақида маълумот бераркан, ҳар бир номни шарҳлаб борарди.

 

АЙРИМ ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАЛАРИ БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ

26-05-2020 17:55

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4718-сон қарори қабул қилинди.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку