Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАРАҚҚИЁТГА ҲАМОҲАНГ ҲАРАКАТ

- Бугун мамлакатимизда сиёсий партиялар, хусусан, Халқ демократик партиясининг демократик ислоҳотлар жараёнида иштироки сезиларли даражада кучайиб бормоқда. Аммо шиддат билан ўзгараётган замон, тараққиётга ҳамоҳанг тарзда партиямиз фаолиятини янги босқичга кўтариш, янада ташаббускор ва фаол бўлиш, халққа яқинлашишни талаб этмоқда, - дейди туман Кенгаши депутати Гулжаҳон Қулиева биз билан суҳбатда.

Бунинг учун туман партия кенгаши, халқ депутатлари туман кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз кўпроқ ташаббус кўрсатиши, электоратга яқин бўлиши, замон билан ҳамқадам юриши, кўпчиликни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал қилиш таклифлари билан чиқиши зарур. Ана шу мақсадларни кўзлаган ҳолда депутатларимиз энг самарали усул, яъни депутатлик сўровини амалга ошириб, мавжуд муаммоларни ҳал этишда жонбозлик кўрсатмоқдалар. Ҳозирда етакчи партиянинг жойлардаги вакиллари депутатлик сўрови, давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш институтлари имкониятларидан унумли фойдаланиш ҳаракатида. Сайловчилар ишониб овоз берган, кўксига халқ вакили сифатида нишон таққан депутатлар шу давр ичида одамларни ўйлантираётган масалани ўрганиб, унинг ечими, ижобий натижалари учун керакли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Депутатга берилган ваколатлар орасида депутатлик сўрови алоҳида аҳамиятга эга институт ҳисобланади. Негаки, унда кўтарилаётган ҳар бир масала ортида, энг аввало, инсон тақдири, кўпчиликнинг манфаатлари туради. Қолаверса, бу тизим одамларнинг партияга ишончини оширишга хизмат қилади. Дарҳақиқат, 3-Миронқул сайлов округидан сайланган Гулжаҳон Қулиева ҳам халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли турмуш-тарзини яхшилаш, уларни қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида сайъ-ҳаракатлар олиб бормоқда. 3 ойлик фаолияти давомида 5 маротаба депутатлик сўрови уюштириб, фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксарияти ижтимоий ҳимоя, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, комуннал хизматлар, тиббий соҳага оид . Депутат бугунгача турли йўналишдаги ўнлаб масалаларни мутасаддилар кўмагида жойида ҳал қилишга эришди. Жумладан, "Миронқул" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши тугалланмаган қишлоқ врачлик пункти қурилишининг битказилиши ҳамда унинг жиҳозланиши, мазкур қишлоққа кириш йўлининг таъмирлашини, тумандаги "Паррандачилик" маҳалласида яшайдиган фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва аҳоли мурожаатлари ҳамда уларнинг эҳтиёжларига кўра ушбу маҳаллада мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш юзасидан туман ҳокимлигига киритган депутатлик сўрови орқали мазкур муаммолар ижобий ҳал этиляпти.
Шуни тан олиш керакки, Г.Қулиеванинг ижро ҳокимияти ёки бошқа органлар олдига масалани қатъий қўйиши, самарали ва асосли депутатлик назоратини ўрнатиши орқали аҳолини қийнаб келган юқоридаги муаммоли ҳолатлар энди анча яхшиланади. Бундан ташқари, депутат ҳудудига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг бугунги ҳолати, уларнинг фаолиятини ривожлантириш истиқболларини ҳам ўрганди. Бу жараёнда тадбиркорга яратилган имкониятлар ва улардан фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди. Г.Қулиева таъкидлашича, унинг сайлов округида якка тартибдаги тадбиркорларга қатор солиқ имтиёзлари берилган. Улар ҳам бу имтиёзлардан унумли фойдаланиб келмоқда. Хусусан, 2021 йил 1 январга қадар 18 та фаолият турлари билан шуғулланадиган янги рўйхатга олинган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари микрокредитларни расмийлаштиришда 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилган. 2017 йил 1 декабрдан бошлаб ҳунармандчилик субъектлари "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқ тўламайди. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойида энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (ҳар қандай фаолият тури бўйича), қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Г.Қулиева фаолият юритилаётган сайлов округи ҳудудида тадбиркорлар фермерлик фаолиятини ҳам олиб бормоқда. Бу орқали ҳам ўз оиласи, ҳам аҳоли эҳтиёжларини қаноатлантирмоқда. Депутат тадбиркорлар билан кечган очиқ мулоқотлари давомида соҳага доир ҳуқуқий ҳужжатлар, ижтимоий-иқтисодий янгиликлар бўйича уларга атрофлича тушунтиришлар бериб ўтган. Фермер ва тадбиркорларга ер майдонидан унумли фойдаланиш, соф фойдани ошириш мақсадида токзорлар орасида сабзавотлар ҳам экиш таклифини киритган. Ҳозирда мазкур таклиф амалга оширилиб, токзорлар орасига картошка, бақлажон, булғор қалампири экилган.

МЕҲРАНГИЗ
суҳбатни ёзиб олди.


Дата добавления: 20/05/2020 15:42;   Просмотров: 716
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку