Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ўтказилган "Камалак юлдузлари" иқтидорли болалар Республика фестивалининг туман босқичи 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.
Ватанпарварлик ҳисси киши қалбининг чўғи, чироғи бўлмоғи даркор, ёшлар қалбида бундай тафт - ҳароратни пайдо қилиш жуда муҳим. Яқинда 38-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Републикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва ватанпарварлик ойлиги муносабати билан "Мен албатта ҳарбий бўламан" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
боланинг эркин ақлий ривожланишига мададкор
Тумандаги 34-МТМда "Очиқ машғулотлар ойлиги" бўлиб ўтди.
Тумандаги 23 - ўрта мактабда намунали ўқувчиларнинг ота-оналарини рағбатлантириш ва мактабнинг собиқ ўқувчиси Д.Султонова билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ўқитувчилар, ота - оналар, маҳалла фаоллари ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институти катта ўқитувчиси Д.Султонова иштирок этдилар.
"Шифо" болалар сиҳатгоҳи Зарафшон тизма тоғлари этагидаги сўлим ва хушҳаво Оҳалик қишлоғида жойлашган. Айни пайтда у ерда вилоятимизнинг турли бурчакларидан келган 150 нафар мактаб ёшидаги болалар ҳам шифо, ҳам таълим олишмоқда.
Гулобод ижтимоий -иқтисодий касб - ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, туман ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси, Хўжа Абду Берун жомеъ масжиди ҳмда ҳудуддаги маънавият-маърифат ишлари бўйича таълим муассасалари директор ўринбосарлари ва Гулобод коллежи жамоаси билан ҳамкорликда "Диний вазиятни соғломлаштириш ва диний оқимларга кириб кетишнинг олдини олиш" мавзусида кенг омма вакиллари билан йиғилиш ўтказилди.
Бутун инсониятнинг қонунчиликдаги энг катта ютуғи бу Конституцияни яратилишидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - 1992 йилнинг 8 декабрида 12 - чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилиниб, 6 бўлим, 26 боб,128 моддадан иборат бўлган Асосий қонунимиз ҳисобланади. Бош Қомусимиз умуминсоний демократик принципларни ўзида мужассам этувчи, инсоннинг, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб эътироф этувчи давлат ҳамда жамият тизимининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи расмий юридик ҳужжатдир. Қонституциямиз том маънода миллий тараққиётимиз, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, фаровон ва осуда ҳаётимиз иқтисодий-ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий - маърифий йўналишларда эришаётган ютуқ ва натижаларимизнинг бош омили, халқимизнинг ёруғ ва порлоқ келажагига замин яратаётган, демократик суверен давлатимизнинг эрк тимсоли, ғурур ва ифтихоридир.
Ҳиндистон!.. - Болалик оламини ўзининг бадиий фильмлари, ундаги дилтортар манзаралари билан асир этган диёр!
Ўтмишнинг кўпгина сайёҳ ва ёзувчилари шарқнинг гўзал шаҳарларидан бири Самарқандни ўз асарларида таърифлаб ўтганлар. Ана шундай ёзувчилардан бири ўнлаб саргузашт романлар ёзган, буюк француз адиби Жюль Верндир. У ўзининг "Клодиус Бомбарнак" номли романида Самарқандни севиб тасвирлайди. Романнинг қаҳрамони француз газетасининг мухбири Клодиус Бомбарнак Кавказдан Ўрта Осиё орқали Пекингача саёҳат қилади, Бухоро, Самарқанд, Марғилон, Қўқон сингари шаҳарларда бўлади. Ёзувчи унинг кўрган-кечирганларини тасвирлаш орқали Ўрта Осиё халқларининг тарихи, маданий ёдгорликлари билан китобхонни кенг таништириб боради.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.