Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТОҒ ЭТАГИДАГИ ХУРСАНДЧИЛИК

"Шифо" болалар сиҳатгоҳи Зарафшон тизма тоғлари этагидаги сўлим ва хушҳаво Оҳалик қишлоғида жойлашган. Айни пайтда у ерда вилоятимизнинг турли бурчакларидан келган 150 нафар мактаб ёшидаги болалар ҳам шифо, ҳам таълим олишмоқда.

Янги йил арафасида туман ҳокими бошчилигидаги бир гуруҳ фаоллар ушбу сиҳатгоҳга ташриф буюрдилар.
- Янги йил эшик қоқмоқда, - деди туман ҳокими Шуҳрат Жамолов, - мен бугунги имкониятдан фойдаланиб, сизларни қутлуғ айём билан табриклайман. Шундан сўнг у болаларга турли хил бадиий китоблар ва совға-саломлар улашди. Туман санъаткорлари дилрабо куй-қўшиқларни ижро этиб, тўпланганларга олам-олам қувонч бағишлашди. Байрам дастурхони устидаги суҳбат, шеърхонлик, хуллас мароқли гурунг кечгача давом этди.
Энг муҳими туман ҳокимлиги ташкил қилган ширинликлар дастурхони болажонларга хурсандчилик ва аъло кайфият ҳадя этди.

Т.ЮСУПОВ,
З.ҲАСАНЗОДА, Оҳалик қишлоғи


Последнее редактирование: 21/12/2018 11:34;   Просмотров: 1087
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку