Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДИНИЙ ВАЗИЯТНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

Гулобод ижтимоий -иқтисодий касб - ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, туман ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси, Хўжа Абду Берун жомеъ масжиди ҳмда ҳудуддаги маънавият-маърифат ишлари бўйича таълим муассасалари директор ўринбосарлари ва Гулобод коллежи жамоаси билан ҳамкорликда "Диний вазиятни соғломлаштириш ва диний оқимларга кириб кетишнинг олдини олиш" мавзусида кенг омма вакиллари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Гулобод коллежи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р. Фозилов олиб борди. У ўз сўзида туманда олиб бораётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар, соҳаларда бўлаётган ўзгаришлардан оқилона фойдаланиш ҳақида тўхталди. Туман ҳокими бош мутахассиси Азамат Ҳалимов диний вазиятни соғломлаштириш, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Р.Ходжаев жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва унинг олдини олиш, Хўжа Абду Берун жомеъ масжиди имом-хатиби Лутфулла Ибодуллаев ёшларни ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини ошириш, туман "Нуроний" Кенгаши раиси Очил Алиев мамлакатимиздаги диний эркинлик, бағрикенглик, ёшлар онгини бузадиган низо, келишмовчиларнинг олдини олиш, "ИШИД шоҳидлари", туман ДХХ ходими А.Шакаров халқимиз ва ёшларнинг тинч-тотувлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Йиғилиш охирида иштирокчиларга "Тинчлик қадри" фильми намойиш этилди. Йиғилганлар таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш чора-тадбирлар иш режасини ишлаб чиқишни тавсия этди.

Н.АбдураҲмонова,
А.Мафтун


Последнее редактирование: 17/12/2018 12:19;   Просмотров: 1074
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку