Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Маданият

БАХТ

17-08-2018 14:56

Бахт. Мен унга яқинлашганим сари у мендан йироқлашади. Айбсиз айбдор бўлиб яшаш, ёр меҳри ва садоқатига интиқ бўлиш нақадар азоб. Менику ҳеч қандай ҳаёт синовларидан тажрибам йўқ. Сизни-чи, онажон.

 

УСТОЗ ЁДИ

17-08-2018 14:51

Дарҳақиқат азал-азалдан ўзбек ва тожик бир бирига дўст, бародар. Буни устозим Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи Болта Ортиқзода мисолида кўриш мумкин.

 

МУАЛЛИМ ИЛА МУҲАРРИР МИЛЛАТНИНГ ИККИ ҚЎЛИДИР...

17-08-2018 14:28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 июль куни «Умумий ўрта таълим тизимида амалга оширилаётган ишларнинг танқидий таҳлили асосида ушбу соҳадаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги мажлиси бўлиб ўтди. Унда халқ таълими ходимларининг вазифалари ва мажлис баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ана шу муносабат билан биз туман халқ таълими бўлими мудири Баҳриддин Мардонов билан суҳбатда бўлдик.

 

ДИҚҚАТ МАРКАЗДА - ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИ

10-08-2018 12:39

Туман хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига бағишлаб, Равонак маҳалласида жойлашган Маданият уйида Қўлбаипоён қишлоқ ҳудудидаги 13 та маҳаллалар қизлари билан анжуман бўлиб ўтди.

 

«ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР»

20-07-2018 15:18

Таниқли публицист - ёзувчи Нусрат Раҳматнинг Тошкентдаги «Янги китоб» нашриётидан чиққан шу номдаги рисола турли нашриётлар томонидан бир неча бор нашр этилган. Асар ўқувчилар томонидан илиқ қаршиланди ва ҳар гал тезда тарқалиб кетди. Муаллиф ўтган вақт оралиғида мухлислар билдирган кўплаб таклиф-мулоҳазаларни ҳисобга олиб, китобнинг тўлдирилган нашрини ҳукмингизга ҳавола этмоқда. Китобда қизиқарли ривояту ҳикоятлар ҳам битилганки, улар сизларга манзур бўлади, деган ниятдамиз. Бугун эса Сиз азиз газетхонларга ажойиб бир «Ҳикоят»ни тақдим этамиз.

 

МУМТОЗ НАВОЛАР ЯНГРАСИН

20-07-2018 15:07

Мусиқа санъатлар ичида энг қадимий дурдоналардан бири. Инсон тирик экан доимо мусиқага, қўшиқ айтишга ошуфта. Ёр-ёр, алёр оҳангида гўшангага киради, тантанавор, мардонавор куй таъсирида жангга отланади. Умри тугаб боқий дунёга ҳам фиғон оҳанги асносида рихлат қилади.

 

КИТОБ – МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ

02-07-2018 11:44

Ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда ёшларни Ватан, халқ, миллий қадриятлар, тарихий-маънавий меросга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти ва ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида тумандаги 10-сон умумий ўрта таълими мактабида "Китоблар байрами" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

 

ОТАСИНИНГ ЎҒЛИ

27-06-2018 15:42

«Баҳодир Зоҳир»имзоси билан туман ва вилоят газеталарида ёритилаётган хабар, мақола ва суратли лавҳаларни ўқир эканман кўпчилик қатори мен ҳам «Отасининг ўғлида!» деб қўяман.

 

КЕКСАЛАР ДОИМ АРДОҒИМИЗДА

22-06-2018 15:21

«Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси жамоаси туманда истиқомат қилаётган фахрийларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга кенгроқ жалб этиш мақсадида қатор ибратли ишларни амалга оширмоқдалар. Нотинч оилалар, вояга етмаганларга бириктирилган нуронийлар ҳар бир оила фаровонлиги, ёшларнинг таълим-тарбия олишдаги фаоллигини кучайтиришда бир-бирларига ўрнак бўлмоқдалар. Яқинда ўтказилган ўқув амалий семинарда шулар хусусида сўз юритилди. Анжуманда «Нуроний жамғармаси, «маҳалла» хайрия жамоат фонди, маҳаллалардаги «Нуроний» жамоатчилик маркази раҳбарлари, фаол фахрийлар иштирок этди.

 

САЁҲАТ – ТАНГА РОҲАТ

08-06-2018 14:32

Кейинги йилларда Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ошганлигини дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган хорижликларнинг кўпайганидан англаш мумкин. Шаҳримиздаги Шоҳи Зинда, Руҳобод, Бибихоним, Регистон мажмуаси каби диққатга сазовор қадамжолар қайта таъмирланиб, атрофлари ободонлаштирилди. Натижада бу ерга келувчилар сони кун сайин ортиб бормоқда.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку