Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Маданият

ҚИЗИҚАРЛИ САЁҲАТ

10-05-2019 15:40

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши томонидан ёшлар қалбида аждодлар анъанасига содиқлик, миллий ғоя ва қадриятларга ҳурмат, она - Ватанни севиш, ардоқлаш ва уни кўз қорачиғидек асраш каби туйғуларни янада кучайтириш борасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

 

ЖОНГА ПАЙВАНД ДЎСТЛАРИНГДАН КЕЧМАГИЛ

10-05-2019 15:32

Бу мавзу, бу ғояни умр бўйи куйлаган, тарғиб этган Тожикистон халқ шоири Мирзо Турсунзода таваллудининг 108 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида пойтахтимиздаги муҳташам Адиблар хиёбонида ўтказилди.

 

"ЖУРНАЛИСТИКА: ҲУҚУҚИЙ АМАЛИЁТ ВА КЎНИКМАЛАР"

10-05-2019 15:29

Самарқанд юридик коллежида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ана шундай номланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

 

ЁШ ШАШМАҚОМЧИЛАР САҲНАДА

03-05-2019 14:31

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан миллий санъатимиз тобора ривож топмоқда. Шаҳрисабзда бўлиб ўтган мақом анжумани ҳам фикримиз далилидир. Шуниси диққатга сазоворки, Самарқанддаги ихтисослаштирилган санъат мактаби ёш истеъдодларни камол топтириш ва тарбиялашда муносиб улуш қўшмоқда. Ушбу билим даргоҳида тажрибали устоз Ихтиёр Султонов раҳбарлигида "Дурдона шашмақом" ансамбли ташкил этилган.

 

ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ИЖОДКОР

03-05-2019 14:05

Ўзбек халқининг оташқалб шоири Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Қовунчи қишлоғида туғилган. Шоир ўз ижодий фаолиятини 1980 йилдан бошлаган. У турли нашриёт ва таҳририятларда, масъул лавозимларда фаолият юритган. 1997 йилдан умрининг сўнгги кунларига қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлади.

 

БУЮК ЗОТГА ЭҲТИРОМ

26-04-2019 15:36

Нақшбандия тариқатининг пешволаридан бири бўлмиш Хожа Аҳрори Валий 1404 йилнинг рамазон ойида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Боғистон қишлоғида таваллуд топиб, тинчлик ва барқарорлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик, шафқат ва мурувват соҳасида фаолият олиб борди. Ул зот фуқаро ва давлат раҳбарларининг маънавий-моддий пушти паноҳи сифатида шуҳрат қозонган. Буюк аллома Абдураҳмон Жомий, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ва бошқа сўз усталарининг пиру муриди бўлган. Айниқса, илм аҳлига рағбатли куч бўлиб, олиму уламолар билан ўтказилган анжуманларга ҳамиша файзу барокат бағишлаган.

 

КИТОБХОН РАҲБАРНИНГ МАЪНАВИЙ ҚИЁФАСИ

26-04-2019 15:29

"Қачонки ташқимизда шариат, ичимизда маърифат зоҳир бўлгандагина ишимизда ҳақиқат бўлади", деган ибратли сўзлар ҳар доим шууримда сақланади. Ҳақиқатан ҳам инсоннинг шариатсиз, маърифатсиз маънавияти анча қашшоқлашиб қолади, уларсиз яшай олмайди. Унда бу хислатлар, албатта, китобга бўлган меҳр, доимий мутолаа орқали пайдо бўлади. Китоб орқали киши маърифатли бўлади, ҳалолликка интилади, адолатли иш юритади. Ҳалол инсон бировнинг ҳақини ўзлаштиришдан ўзини тияди, юртига, ҳамкасбига ва дўстига хиёнат қилмайди. Вақтини, пулини беҳуда нарсаларга сарфлашдан тийилади. Энг муҳими, ҳар бир луқмасини ҳалоллаб топади. Кўряпсизми, бу мўъжаз ҳақиқатнинг барчаси китоб орқали. Пайғамбарларга ҳам бежиз КИТОБ нозил бўлмаган"...

 

НОВВОТ САЙЛИ

19-04-2019 11:43

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан миллий урф-одатларимизни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва қайта тиклаш мақсадида Нодирдевонбеги мадрасасида "Новвот сайли" тадбири ўтказилди. Унда туманимизда фаолият юритаётган 20 нафардан ортиқ қандолатчилар 15 турдаги ширинликлар билан қатнашишди.

 

Амир Темур ворислари беллашуви

12-04-2019 15:30

Ўқувчи-ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга ватанпарвар, масъулиятли, қийин ва экстримал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлодни тарбиялаш муҳим вазифа.

 

СоҲибҚирон жаҲон нигоҲида

12-04-2019 15:13

Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги бадиий, илмий - маърифий китоблар бир жойга жамланса, ғоят катта ва бебаҳо кутубхона пайдо бўлиши мумкин.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку