Дунёнинг шодлиги йиғилса бутун,
Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун,
Шу йил 5-6 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги "Shodlik Palase" меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан "Ҳуқуқий мавзуларни ёритишда журналистларнинг билим ва кўникмаларини ошириш", Нашрларнинг бугунги ҳолати: менежмент ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар ва яхшилаш бўйича таклифлар" каби ўндан зиёд долзарб мавзулар муҳокамасига бағишланган семинар-тренинг машғулотларига қатнашиш менга ҳам насиб этди. Тадбирда мамлакатимиздаги ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Самарқанд туманида "Келажак ПРЕСС" раҳбари "Ҳудуддаги энг фаол хизмат кўрсатиш корхонаси раҳбари" номинациясига лойиқ кўрилди.
Бугун мамлакатимизда бирон-бир фойдали меҳнатнинг бошини тутиб, ватанимга, халқимга нафим тегсин деган инсонларга, айниқса, ёшларга барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.
Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилади
Марказий Осиё Ўрта асрларда исломий илмлар маркази сифатида тан олингани, шубҳасиз. Бу маълум даражада салафия (XII-XIII асрлар) таълимотини илгари сурган араб уламоларининг айрим ҳолларда радикал жавобини келтириб чиқарган, бу моҳиятан халифалик илдизларига қайтиш учун асос бўлди ҳамда кейинчалик замонавий "Ҳизб ут-таҳрир" ва сохта салафий гуруҳлар томонидан восита қилиб олинди.
Инсонларда билим ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Китобларда акс этган билимларни ўзлаштириш, мутолаа қилиш асосида ёшлар тафаккурида билим ҳосил бўлади Ҳозирги вақтда ахборот коммуникация соҳаси шиддат билан ривожланмоқда.
Бир вақтлар Улуғбек мадрасасининг тўрт бурчагида тўрт минора қад кўтариб турарди. Гўри Амир мақбарасида иккита, Бибихоним масжидида тўртта минора бўлган. Улардан кўплари ҳозир йўқ, бу миноралар ҳақида тарих саҳифаларидагина чала – ярим маълумотлар қолган.
Ўзининг бетакрор истеъдоди, моҳир ижрочилиги, серқирра, бастакорлиги, тожик ва ўзбек халқининг маънавий ва мусиқий мероси бўлмиш Шашмақом илмининг зукко билимдони сифатида Марказий Осиёда машҳур бўлган оташнафас ҳофиз Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов таваллудига 165 йил тўлди.
Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни ӣўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир.
Абдулла АВЛОНИЙ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.