Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР ФЕСТИВАЛИ

Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ўтказилган "Камалак юлдузлари" иқтидорли болалар Республика фестивалининг туман босқичи 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Фестивалнинг асосий мақсади иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттиришдир.Унда 6-14 ёшдаги ижодкор ва иқтидорли болалар қатнашди. Танлов 6 та йўналиш - Академик чолғучилар, хонандалик, халқ чолғулари, халқ санъати, графика ва амалий санъат, бадиий ижод ва публицистикани қамраб олди.
Танловда жами 18 нафар ҳақиқий истеъдод соҳиблари ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар. Шунингдек, барча иштирокчиларга туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Жумладан, 23-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳам фестивалга фаол қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар. Академик чолғу йўналишида 6-9 ёш тоифаси бўйича 2-"В" синф ўқувчиси Фаридун Фазлиддинов I ўрин, Бадиий ижод йўналишида 11-13 ёш тоифаси бўйича 5-"Б" синф ўқувчиси Мунирахон Нориева ҳам 1 ўрин, Рақс санъати йўналишида 9-11 ёш тоифаси бўйича 4-"А" синф ўқувчиси Рухшона Умарова II ўрин, Миллий рақс санъати йўналишида 11-13 ёш тоифаси бўйича 5-"А" синф ўқувчиси Дилнура Амриллоева III ўринни эгалладилар.

Гулмира Норова, 23-мактаб ёшлар етакчиси


Последнее редактирование: 28/12/2018 16:44;   Просмотров: 1103
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку