Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Маданият

ЗАФАР МАРРАСИ ЯҚИН

08-06-2018 14:16

Жорий йилда туманимиз «кумуш тола» ижодкорлари жами 64 тонна, жумладан, 36 тонна саноатбоп, 28 тонна уруғлик пилла етиштиришга аҳд қилишган. Бунинг учун эрта баҳорданоқ мавжуд 816 та пилла боқувчи фермерлар тасарруфидаги 1169 та оилавий звенолар билан шартномалар тузилди, дейди - туман «Агропилла» МЧЖ раҳбари Султон Обидов. - Айни пайтда улар томонидан етиштирилган тайёр хом ашё корхона қабул пунктига пешма-пеш етказиб берилмоқда. Бугунгача 30 тоннадан ортиқ маҳсулот қабул қилиниб, сараланиб, қуритиш агрегатларида ишлов бериляпти.

 

ФАХРИЙЛАР ФАХРИМИЗ

01-06-2018 14:38

Тур, эй отажоним, бошим ҳирожи,
Мен сенга гавҳару, сен менинг тожим.
Хусрав ДЕҲЛАВИЙ

 

ҚУРЪОНИ КАРИМГА МУҲАББАТ МУКОФОТИ

01-06-2018 14:23

Ўзбекистон тарихида илк бор муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Қуръони карим Ҳифз ва тиловат йўналишидан маҳоратли Қори ва Қориялар мусобақаси бўлиб ўтди. Шу кунга қадар беллашувнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичида беш ярим минг нафар муқаддас китобимиз билимдон Қорилари иштирок этадилар. Самарқанд вилоятидан ғолибликни қўлга киритган ва республика босқичига йўлланма олган тумандаги Ўрташайх маҳалласи фуқароси, шаҳримиздаги Хожа Нисбатдор жоме масжиди имом-хатиби ноиби Фирдавсжон Ҳамдамов Қуръони каримни тиловат йўналишида иккинчи ўринни эгаллади. Шкурлар бўлсинки, Қуръони карим қалбимизга нур ва сурур бахш этувчи илоҳий камол, ҳаёт йўлларимизни ёритувчи ҳидоят маёғидир. Қуръони карим мусобақасини ўтказишдан мақсад муқаддас китобимиз орқали одамларга билим таратиш, айниқса ёш авлодни қизиқтириш ва иқтидорли қориларни олқишлашдир. Шунинг учун ҳам мустақил Ўзбекистонимизда ўтказилган Қуръони карим тиловати мусобақаси юртдошларимиз томонидан кўтаринки руҳ ва хурсандчилик билан кутиб олинди.

 

«ЁВВОЙИ» ТУРКУМИДАГИ АШУЛАЛАР

25-05-2018 15:37

Таҳририятдан
Олимжон Ғафуров газетамизнинг энг фаол ва жамоатчи муаллифларидан ҳисобланади. У санъат-маданиятга оид мақола ва лавҳалар ёзиш билан бирга, унинг ривожланишига ҳам муносиб ҳисса қўшган. Негаки, О.Ғафуров 40 йилдан кўпроқ умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлади. У ўқувчиларга мусиқадан сабоқ бериб, соҳа сир-асрорларини уларга ўргатди. Бундан ташқари санъатшунос сифатида бир нечта китоблар ҳам ёзган бўлиб, уларни ўқувчилар севиб мутолаа қилаётирлар. Яқинда О.Ғафуров Халқаро «ANTIQVE WORLD» илмий академиясининг «Профессор» кўкрак нишони ва дипломи билан тақдирланди. Таҳририятимиз жамоаси Олимжон Ғофуровни илмий унвон билан муборакбод этар экан, унинг келгуси ишларига омадлар тилайди.

 

ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ

27-04-2018 10:22

Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари тайёрлаш маркази биносида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури ижроси юзасидан фаолият бошлаган "Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази" ходимлари билан вилоятдаги бирча оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Манноб Ибодуллаев бошқариб борди.

 

МАДАНИЯТИМИЗГА ЗИД ЗАМОНАВИЙ ОДАТЛАР

20-04-2018 14:41

қачон барҳам топади?

 

КОРРУПЦИЯ ВА ГЛОБАЛ МУАММОЛАР

20-04-2018 14:35

Бу ҳақда гапирганда энг аввало, унинг қанчалик хавфли эканлигини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга.

 

«ТЕМУРБЕКЛАР» МУСОБАҚАСИ

20-04-2018 14:33

Яқинда Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида «Темурбеклар» ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 

«ОММАВИЙ МАДАНИЯТ» ВА ЁШЛАР

09-02-2018 13:33

Маълумки, азал-азалдан расмий белгиланган кунлар билан бир қаторда, аҳолининг баъзи қатламлари, айниқса, ёшлар томонидан норасмий белгиланган кунлар тарихини билиб-билмасдан нишонлаш, бу кунларни интиқлик билан кутиш оммалашмоқда.

 

Хаттотлик – энг гЎзал ва нафис санъат

02-02-2018 13:15

Жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида илк маротаба "Ҳикматлар олами" I хаттотлик фестивали ўтказилади. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда.
ЎзА мухбири Тошкент давлат шарқшунослик институтининг араб филологияси кафедраси катта ўқитувчиси Носирхўжа ОРИФХЎЖАЕВ билан хаттотлик санъати ва унинг тарихи, ўтказилаётган мазкур фестивалнинг миллий маданиятимиз ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилишдаги аҳамияти ҳақида суҳбатлашди.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку