Мамлакатимизда ёшларнинг эркин ижод қилишлари, истеъдодларини юзага чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Ёш ижодкор Абдулазиз Тўхтаев ҳам келажакда миллий эстрадамизнинг ёрқин вакили бўлиб етишиш йўлида тинимсиз изланаётган ёшлардан бири. Ижодини бошлаганига ҳали кўп бўлмаса-да, унинг қўшиқлари ёшлар орасида тез оммалашди.
Янгибоғ маҳалласи гарчи Янгижой МФЙ таркибида бўлсада, икки маҳалла оралиғидаги масофа қарийб 8 километрни ташкил этади. 19-умумтаълим мактаби эса Янгижой маҳалласида жойлашган бўлиб, табиийки Янгибоғлик ўқувчилар ҳам шу билим масканига қатнаб ўқийдилар.
Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд горнизони офицерлар уйида Самарқанд сержантлар тайёрлаш мактаби курсантлари ҳамда офицер ва ҳарбий хизматчилари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тумандаги 16-умумтаълим мактабида ҳам катта тантана бўлиб ўтди. Унда юқори синф ўқувчилари, ота-оналар, истеъфодаги ҳарбий хизматчилар, таълим муассасаси атрофидаги маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар. Нуфузли анжуманни мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фарида Аҳмедова очди.
Бир йил. Атиги бир йил. Тарих олдида бу бир киприк қоққандек гап. Аммо шу қисқагина фурсат ичида бизнинг юртимизда мисли кўрилмаган оламшумул ўзгариш, яъни ислоҳотларнинг кечаётгани етти ухлаб тушимизга кирмаган бўлса керак.
Янги йил арафасида вилоят Давлат солиқ бошқармаси биносида мазкур соҳани ёритаётган мухбирлар ва шу йўналишда фаолият олиб бораётган ижодий ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни вилоят “Зарафшон”ва “Самаркандский вестник” газеталарининг бош муҳаррири Фармон Тошев очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида гапирди.
Халқимизда кексаларин эзозлаган эл - қадр топади ёки кексаларин ардоқлаган юрт - равнақ топади деган ибратомуз сўзлар бор. Албатта, ушбу сўзлар замирида жуда катта ҳикмат ётади. Дарҳақиқат, бугун жаннатмакон диёримизда кекса авлод вакилларига қаратилаётган юксак эътибор, кўрсатилаётган чексиз ғамхўрликларни жаҳоннинг бирон бир давлатида учратиш мушкул.
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 29-30 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари ва «Баркамол авлод» болалар марказлари тўгарак аъзолари ўртасида «Болаларнинг техник ижодкорлиги» фестиваль-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.