Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЎЗ ОВОЗИГА ЭГА САНЪАТКОР

Мамлакатимизда ёшларнинг эркин ижод қилишлари, истеъдодларини юзага чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Ёш ижодкор Абдулазиз Тўхтаев ҳам келажакда миллий эстрадамизнинг ёрқин вакили бўлиб етишиш йўлида тинимсиз изланаётган ёшлардан бири. Ижодини бошлаганига ҳали кўп бўлмаса-да, унинг қўшиқлари ёшлар орасида тез оммалашди.

- Болаликдан санъатга муҳаббат қўйганман, - дейди Абдулазиз. - Самарқанд шаҳридаги 4 - сон болалар мусиқа ва санъат мактабида , сўнг Самарқанд санъат коллежида таҳсил олиб, устозлардан мусиқа сирларини ўргандим. Миллий эстрадага қизиқишим бора-бора санъатдаги ижод йўлимни белгилаб берди. Қўшиқлар ёза бошладим.
Абдулазиз Тўхтаев 2011 йилда «Ўзбекистон» қўшиғи билан илк бор саҳнага чиқди. Қўшиққа куй басталашда бевосита ўзи ҳам иштирок этгани учун бу қўшиқни жуда қадрлайди. Ёш хонанданинг «Қўзмунчоғим» қўшиғи ёшлар томонидан севиб тингланяпти.
Миллий чолғулардан ғижжак, шунингдек, гитара, фортепьяно, барабан каби мусиқа асбобларда маҳорат билан куй чалади.
Абдулазиз Тўхтаев вилоятда ўтказилаётган турли байрам тадбирларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Ш.БЕРДИЕВА


Последнее редактирование: 26/01/2018 14:32;   Просмотров: 1449
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку