Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЁШЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ижтимоий тармоқларда ҳам ўз саҳифалари очилди, - дейди иттифоқнинг туман Кенгаши раиси Мадина Баратова. Ушбу саҳифада ҳар бир ёш онлайн тариқасида сайтга аъзо бўлиши мумкин. Туманимизда ҳам бу борада умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг ёшлар етакчилари томонидан 10 ёшдан 31 ёшгача бўлган ёшларимиз мазкур сайтга аъзо сифатида рўйхатдан ўтиб, ҳозирги кунда электрон аъзо бўлган ёшларимиз сони 5 минг нафарга етди.
Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан ёшларга қулайликлар яратиш мақсадида бутун республикамиз бўйлаб хизматлар тақдим этувчи UZMOBILE миллий мобил алоқа оператори Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда махсус ижтимоий лойиҳа-янги “Ёшлар” тариф режасини тақдим этди. Ижтимоий йўналтирилган бундай лойиҳа Ўзбекистонда биринчиси ҳисобланади. Лойиҳанинг асосий мақсади-ёшларни бирлаштириш ва уларнинг ахборот-коммуникация технологияларининг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланиши учун имкониятларни кенгайтириш. Мазкур тариф режасининг жорий этилиши миллионлаб ёшларга сифатли ва ҳамёнбоп нархдаги алоқадан фойдаланиш имконини берди. Тариф режаси ичида мулоқот қилиш мутлақо бепул. Унга уланишнинг ягона шарти-Ёшлар иттифоқига аъзолик ҳисобланади. Мамлакатимизнинг Ёшлар иттифоқига аъзо фаол ёш йигит ва қизлари эндиликда суҳбат нархидан хавотирланмай, ўзаро чексиз мулоқот қила оладилар. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги мамлакатнинг бошқа операторларининг ҳам ёшларимизнинг мобил алоқа хизматларидан имтиёзли фойдаланишига имконият берувчи ташаббусларини кўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар қўйилди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, натижаси бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳуқуқий ва амалий ваколатлари кенгайтирилди, тегишли имконият ва имтиёзлар берилди.

Т.ЮСУПОВ ёзиб олди


Дата добавления: 24/11/2017 11:34;   Просмотров: 1524
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку