Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХИЗМАТГА ЯРАША РАҒБАТ

Янги йил арафасида вилоят Давлат солиқ бошқармаси биносида мазкур соҳани ёритаётган мухбирлар ва шу йўналишда фаолият олиб бораётган ижодий ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни вилоят “Зарафшон”ва “Самаркандский вестник” газеталарининг бош муҳаррири Фармон Тошев очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида гапирди.

Шундан сўнг вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Зафар Норқўзиев тўпланганларни Янги йил билан табриклаб, кенг жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ахборот хизматини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Жорий йилда солиқ қонунчилигини ёритишда фаолият олиб борган бир гуруҳ нашриёт ва идораларни рағбатлантириш тўғрисида хабар берди. Мукофотланганлар орасида туманимиздаги “Гулобод тонги” газетаси ҳам бор.
- Идорамиз фаолияти тўғрисида севимли газетамиз бўлмиш “Гулобод тонги”да йил давомида кўплаб мақола ва хабарлар эълон қилинди, - деди туман давлат солиқ инспекцияси ахборот хизмати ходими Аслам Сафаров, - ушбу мукофот самарали ҳамкорликнинг ёрқин ифодасидир. Келгусида бундай ижодий ҳамкорлигимиз янада ривожланади.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА


Последнее редактирование: 15/01/2018 12:26;   Просмотров: 1388
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку