Туман хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига бағишлаб, Равонак маҳалласида жойлашган Маданият уйида Қўлбаипоён қишлоқ ҳудудидаги 13 та маҳаллалар қизлари билан анжуман бўлиб ўтди.
Йиғилишни туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Рофиева очди ва туманда қизларнинг таълим-тарбия олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилганлиги хусусида гапирди. Ёшлар иттифоқи туман бўлими раҳбари М.Баротова эса тумандаги барча билим масканларида ҳар хил тўгараклар очилган бўлиб, уларга ҳамма қизлар жалб этилган, хусусан, қизларни келгусида оила қуриш, ҳатто ҳаётдаги муаммоларни енгиб ўтишлари учун қимматли маслаҳатлар берилаётганини таъкидлаб ўтди.
Бўлиб ўтган тадбирда одам савдоси ва унинг домига тушиб қолмаслик борасида қилинаётган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди. Шундан кейин қизлар билан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Хуллас, уюштирилган тадбир барчага катта таассурот қолдирди.
Шиора ҲАФИЗОВА,
Жўйи Аббос маҳалла фуқаролар йиғини хотин- қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий
ҳамда ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.