Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КИТОБ – МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ

Ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда ёшларни Ватан, халқ, миллий қадриятлар, тарихий-маънавий меросга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти ва ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида тумандаги 10-сон умумий ўрта таълими мактабида "Китоблар байрами" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда 140 нафардан зиёд ўқувчи - ёшлар ва уюшмаган ёшлар иштироки таъминланди. Тадбир давомида 20 нафар иштирокчиларга китоблар совға қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори, мазкур ҳужжат доирасида туманда амалга оширилган ишлар тарғиб қилинди.
Тадбир доирасида 10-умумий ўрта таълим мактабининг "Кўзмунчоқ" рақс гуруҳи ва ёш шоира қизларнинг маданий-маънавий дастури кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
Тадбир давомида фаоллик кўрсатган иштирокчилар Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг эсдалик совғалари, китоблар тўплами билан тақдирланишди.

Ўз мухбиримиз


Дата добавления: 02/07/2018 11:44;   Просмотров: 1207
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку