Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУАЛЛИМ ИЛА МУҲАРРИР МИЛЛАТНИНГ ИККИ ҚЎЛИДИР...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 июль куни «Умумий ўрта таълим тизимида амалга оширилаётган ишларнинг танқидий таҳлили асосида ушбу соҳадаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги мажлиси бўлиб ўтди. Унда халқ таълими ходимларининг вазифалари ва мажлис баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ана шу муносабат билан биз туман халқ таълими бўлими мудири Баҳриддин Мардонов билан суҳбатда бўлдик.

- Бизлар шу кеча-кундузда «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистон!» деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда 2018-2019 ўқув йилини муносиб кутиб олиш учун фаолият олиб бораяпмиз, - деди Баҳриддин Ҳабибович. - Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг жорий йилнинг 17 июль куни ўтказган мажлиси баёни ижросини таъминлаш борасида дастур ишлаб чиқдик.
Айни пайтда туманда жами 55 та муассаса фаолият юритиб, шундан 54 та мактаб ва 1 та «Баркамол авлод» болалар маркази мавжуд.
Шунингдек, 2018-2019 ўқув йилида умумтаълим мактабларида 36733 нафар (шундан 4727 нафари 1 синфда) ўқувчиларга 2090 нафар педагоглар таълим-тарбия бериши кутилмоқда.
Инвестиция дастури: 1 та (тумандаги 8 умумтаълим мактабида қўшимча 420 ўринли бино қуриш ва 200 ўринли бинони таъмирлаш) умумтаълим мактабида 2423,0 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу ишларга 1042.9 млрд. сўм маблағ молиялаштирилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов бошчилигида Самарқанд шаҳрида 2018 йил 12 январь куни Республика Ишчи гуруҳи билан ўтказилган йиғилишда (йиғилиш баёни 2018 йил 26 февраль куни 05-21-19-8 рақам билан рўйхатга олинган) 2018 йилда туман бўйича қўшимча 4 та умумтаълим мактаблари (4 ва 14 сонли мактабларда капитал реконструкция, 11 ва 33-сонли мактабларда капитал таъмирлаш)ни реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди.
Туман ҳокими Ш.Жамоловнинг ташаббуси билан тумандаги 19 мактабнинг 2 та филиали, 8 мактабнинг 1 та филиалини бузиб, ўрнига замонавий биноларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. 32 мактабнинг эски бинолари халқ ҳашари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланмоқда.
- Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай?
- Маҳаллий бюджетдан жорий йилда 200 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан жами 6 (16,22,30,40,46,53-сонли мактабларда) жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириши режалаштирилган. Таълим муассасаларида 1390 кв.м. томлари таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Туман бўйича жами 34 та кўмир билан иситиладиган таълим муассасаларига жами 784 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилиши учун талабнома тақдим этилган.
Туман бўйича жами 3 та таълим муассасаларида 11 та иситиш қозонлари янги замонавий иситиш қозонларига алмаштириш учун маҳаллий бюджетдан 55,0 млн. сўм маблағлар ажратилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
- Дарсликлар таъминоти қай даражада ҳал этилмоқда?
- 2018-2019 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-, 2-, 11-синфлари учун таълим ўзбек, рус ва тожик тилларида жами 10618 тўплам 2-,3-,4-, ва 6-синфлар учун чет тили дарсликлари ҳамда иш дафтарларига жами 16048 дона, дарсликларига ва 163 дона ўқув-методик қўлланмаларига жами 147689 дона дарсликларга буюртма берилган.
Мазкур дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 4 майдаги 121-сонли «Умумтаълим муассасалари учун 2018-2019 ўқув йилига чоп этилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни қабул қилиб олиш ва таълим муассасаларини дарсликлар билан таъминлаш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруғи асосида таълим муассасаларида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилиб олинмоқда.
10-11 синфларга қамраб олиш: Ўтган ўқув йилида 39 та умумтаълим мактабларида 10-синфлар ташкил этилиб, 49 та синфларда 1137 нафар ўқувчиларига Ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида 11 та касблар асосида жами 9 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди.
2 та касб-ҳунар коллежларида ҳамда 7 та умумтаълим мактаблари ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган.
- Таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича Ҳаракат дастурига мувофиқ намунали мактабларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи қандай?
- Туманда 4 та (2,21,44,52-сонли) умумтаълим мактаблар янги ўқув йилида тайёрлаш бўйича Ҳаракат дастурига мувофиқ намунали деб белгиланган. Мазкур мактабларда жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари охирига етказилди ва амалий семинарлар ўтказилди. Ҳозирги кунда дарсликлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
- Самарқанд тумани халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг бартараф этиш бўйича таклифларингиз?
- Туманда 16 та мактаблар таъмирталаб аҳволда. Туман ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда 16 та таъмирталаб мактабларда бажарилиши лозим бўлган иш ҳажмларини аниқлаб, келгаси йиллар дастурига босқичма-босқич киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Тумандаги 12 та мактабларда спорт зали мавжуд эмас. Ечими: Самарқанд тумани ҳокимлиги билан биргаликда 12 та мактабларда спорт зали қуриш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиш, туман ҳокимлиги билан биргаликда бу ишларни босқичма - бочқич амалга ошириш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасига таклиф киритилди.
- Туманимизда тожик тилида таълим бераётган мактаблар тўғрисида ҳам гапирсангиз...
- Ҳозирги кунда Оҳалик қишлоғидаги 18-умумтаълим мактабида тўла тожик тилида ёш авлодга таълим-тарбия берилмоқда. Умуман бизда 24та мактабларда тожик синфлари мавжуд. Уларда 5 минг 757 нафар бола ўз она тилида ўқимоқда. Барча тожик тилидаги синфлар дарсликлар ва ўқув қуроллари билан тўла таъминланган. Бу йил 623 нафар фарзандларимиз тожик синфларида қабул қилинди.
- Узр, лекин бир пайтлар тумандаги 12, 16, 17, 34, 37 ва бошқа мактабларда ўқувчилар соф тожик тилида таълим олишарди...
- Она тилида ўқитиш ота-она розилиги билан амалга оширилади. Агар бирон бир мактаб директорлари тўсқинлик ёки муаммо қилишса, албатта Қонун асосида маъмурий жазо олади.
- Сизнинг истакларингиз?
- Фарзандларимизни билимли, зукко, доно бўлиши замон талаби. Мен барча педагог ва мураббийларимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги ва янги ўқув йили билан табриклайман. Ўқитувчи ва мураббийларимиз ҳеч қачон Ҳазрат Маҳмудхожа Беҳбудийнинг ўгити «Муаллим ила муҳаррир - миллатнинг икки қўлидир»-ни ёддан чиқармасинлар.

Суҳбатни Зоҳир ҲАСАНЗОДА ёзиб олди.


Дата добавления: 17/08/2018 14:28;   Просмотров: 1150
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку