Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БАХТ

Бахт. Мен унга яқинлашганим сари у мендан йироқлашади. Айбсиз айбдор бўлиб яшаш, ёр меҳри ва садоқатига интиқ бўлиш нақадар азоб. Менику ҳеч қандай ҳаёт синовларидан тажрибам йўқ. Сизни-чи, онажон.

Мен гуноҳкорни кечириш учун нега қурбингиз етмади. Нега фарзандингиз қаторида қабул қилмадингиз. Ўз онам қайнонанг кўпни кўрган андишали, босиқ, юзларидан нур ёғилади дегандилар. Сизни энди топдим деганимда яна йўқотдим. Орзуларим сароб, армонларим сероб бўлди. Бу ёруғ оламда мен ожизани нега бахтсиз қилдингиз. Оллоҳим ўзи яхши кўрган бандасига дард берар экан. Шу дард мени ҳам четламади. Хизматингиз қилиб дуойингиз олмоқчи, яхши келин бўлиб афсонавий келинчакдан ҳам ўтказмоқчи эдим. Йўқ, ёшлик бебошлик экан ўзимга яқин олиб билиб-билмай айтилган сўзларимни ёки мендан олдин келган келинингизни уволими, ёш гўдакларни оиласига бўлган меҳрими мени шу куйларга солди. Яхши ниятлар билан узатилиб бугунги кунда чорасиз яна ўша ҳовлига олиб кетишмоқчи. Айтишади-ку, инсон билан ҳазиллашсанг ҳам унинг қалби билан ҳазиллашма, деб. Шу меҳрга тўла ёш қалбим чил-чил синди. Оилани мустаҳкамлаш учун ҳам барчасига рози бўлдим. Эвазига нима олдим. Қайси юз билан кўчага чиқа оламан. Ёмон йўлга кирган бўлсам ҳам, жазойимни тортаяпман дер эдим. Айбим шу касаллигимми? Инсон эртанги тақдирини минг яхши ният қилса ҳам белгилай олмайди.
Ноумид-шайтон. Майли касаллигим учун ҳам дейлик. Нега биринчи куни бор айбимни айтиб барчани йиғмадингиз. Шу ишни нега 2 ойга чўздингиз? Мен кимга ишонай? 20 кундан сўнг кўпчилик меҳмон бўлиб бордик. Отамни ҳам хурсанд жўнатдик. Шу масалани нега олдин ҳал қилмадингиз. Мен нодон яхши кунларга етаман деб, умид қилиб юрибман. Остонангизда ширин орзулар билан қадам қўйган эдим.
Азизага ҳам, шу қатори барча болажонларга ўрганиб қолган эдим. Нима қилай, ор-номусми, сизга бўлган ҳурматимми, қолаверса, кўз очиб кўрганим учунми қайтиб кетиш мен учун жуда ҳам оғир. Озгина вақт берсангиз оилангизга мослашиб, чизган чизиғингиздан борардим.
Менга зару-зеб, бисот керак эмас. Мени фақат оила меҳри бахтли қила олади. Инсонни тили ҳар куйга солар экан. Майли, соқов бўлиб яшайин. Майли, мени бошимга солган кунларни оллоҳ ҳеч кимнинг бошига солмасин. Беайб парвардигор. Оз фурсат ичида ҳаётим остин-устун бўлди. Эркак - оила қўмондони. Шояд мени сиз тушунасиз отажон. Бахтли келин бўлиб яшаш менга насиб этмади. Ўзим ота уйимга қайтаётган бўлсам ҳам, орзу ҳавасларим, армонларим шу гўшангада қолиб кетаяпти. Гарчи хоҳламасам ҳам шу ҳовлидан қувилаяпман. Айрилиқнинг азобини ёш бошим билан кўтаришга мажбурман. Онам мени бахтли бўлишимни истаб хато қилгандир, майли, шундай ҳам дейлик. Ривоят қиладиларки, қадимда ёш, навқирон йигит бўлган экан. У ота-онасиз бўлиб бошқа бадавлат киши ўз тарбиясига олган экан. Йигитни уйлантириш фурсати келибди. Ўгай отаси яхши хонадонни қизини келин қилмоқчи бўлибди. Йигит рози бўлмабди. Улар яшайдиган маҳаллада бир бева аёл 3-та фарзанди билан яшар экан! Отажон мени шунга уйлантиринг. Умр тез ўтади. Кечагина мени ота ва онам тирик эдилар. Бугун улар йўқ бу дунё алдов ва барибир вақт соати етиб ҳаммамиз ҳам ҳақиқий дунёмизга равона бўламиз. Ҳақиқий савол-жавоб ўша ерда бўлади", деб отасини кўндирибди. Шу аёлни бошини силаб бахтли ҳаёт кечирибди. Охиратини ўйлаб йигит шу йўлни тутган экан. Сиз катталар қандай йўл тутаяпсиз. Кўзимдан ёғилаётган кўз ёшини эртага уволи йўқ деб ким кафолат беради. Жароҳати битиб ҳаммаси ортга қолади десам дил жароҳатим-чи, ҳеч қачон битмаса керак. Ногиронлар ҳам яшаяпти, қўл оёғим бутун ишга ярайман деб ўйлаб хато қилибман. Мен кетсамда изларим қолади. Умидларим ва яна ҳовли тўла меҳр ва армонларим қолади. Хатоларим бўлса кечиринг.
Сароб бўлди орзуларим,
кўз ёшларим шашқатор,
Айтинг, азиз инсонлар,
хатоларим қайда бор.
Бор меҳримни бергандим
ҳаммаси энди бекор,
Майли мен кетмоқдаман
армонларим қолмади.
Онам бахтимни тилаб яхши
ният қилганди,
Отам дуолар қилиб бошимни силаганди.
Ака ва укаларим бор меҳрини берганди.
Мени отасиз деманг арвоҳлари қақшайди.
Ўгай деб айтолмайман тилларим ҳеч бормайди,
Беминнат ош тузлари ҳеч
эсимдан чиқмайди.
Мен уни қайтараман асло
йўлда қолмайди,
Майли, мен кетсам ҳамки,
армонларим қолади.
Бошга тушганини кўз кўради дейишади. Кўзим кўрса ҳамки юрагим эзилади. Оллоҳ ҳеч кимни ноумид қилмасин. Авлодларим зарварақларида менинг аччиқ қисматим ила сизларни билиб-билмай қилаётган гуноҳларингиз битилади. Оллоҳ барчамизни қилган хатоларимизни кечирсин.

Ҳидоят УМУРЗОҚОВА


Дата добавления: 17/08/2018 14:56;   Просмотров: 1204
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку