Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОТАСИНИНГ ЎҒЛИ

«Баҳодир Зоҳир»имзоси билан туман ва вилоят газеталарида ёритилаётган хабар, мақола ва суратли лавҳаларни ўқир эканман кўпчилик қатори мен ҳам «Отасининг ўғлида!» деб қўяман.

Чунки, унинг отаси Зоҳир Ҳасанзода нафақат вилоятда, балки мамлакатимизда танилган журналистлардан. Кўп йиллар туман газетаси «Гулобод тонги» (илгари «Шарқ тонги» номи билан чиқарди) да бўлим мудири, тожик саҳифаси ташкилотчиси бўлиб ишлаган. Турли мавзуларда ёзган мақола ва очеркларини муштарийлар севиб мутолаа қилишади. Айни пайтда бу инсон республика «Овози тожик» газетасининг вилоят бўйича мухбиридир. Баҳодиржон ҳам отасига эргашиб, унинг ўгитларига амал қилиб иш юритмоқда.
Гарчи у вилоят ҳокимлигининг нашри «Овози Самарқанд» газетаси фотомухбири бўлиб ишласада газетамизга ҳам хабар-мақолалари, ҳикоялари, суратли лавҳалари билан қатнашиб турибди.
- Ўзим шу туманда туғилиб ўсганман, - дейди Баҳодир Зоҳир. - Газетада ёритилаётган материалларни севиб мутолаа қиламан. Мен ҳам унинг саҳифалари чиройли ва сифатли чиқишига ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман. Таҳририятда ишлаётганларни устозим деб биламан ва уларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан қутлайман.

Н.ОЛИМОВ


Последнее редактирование: 03/07/2018 15:45;   Просмотров: 1213
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку