Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

МАЪНАВИЙ ЗАИФЛИК

06-03-2020 10:55

аёл гўзаллиги олдида бир пулга қиммат ақида

 

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАН ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИДАН ЖАРИМАЛАРНИ УЛАР РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДАН ЧИҚИБ КЕТАЁТГАНДА БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ УНДИРАДИ

06-03-2020 10:50

2020 йил 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши устидан назорат ўрнатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

КАЛИФОРНИЯ ҚАЛҚОНДОРИСИ НИМА?

06-03-2020 10:49

У ички карантин ҳашарот бўлиб, боғ ва ўрмонларга жиддий зарар етказади. Мамлакатимизда бугунги кунда бир нечта вилоятларга тарқалган колифорния қалқондориси ҳаммахўр ҳашарот бўлиб, 200 дан ортиқ ўсимликлар зараркунандаси ҳисобланади. Зараркунанда ўсимлик танаси ширасини суриб зарарлайди.

 

ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН ФИКР АЛМАШДИ

06-03-2020 10:36

Туман ҳокими 1- сектор ҳудудидаги Янгижой маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди.

 

ҲАЁТДАН ОРТДА ҚОЛИБ БЎЛМАЙДИ

06-03-2020 10:27

Оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини оммага атрофлича тушунтириб етказишда, илғор ташаббусларни оммалаштиришда, жойлардаги муаммоларни кўтариб чиқиш борасида сезиларли ишлар олиб бораётганини инкор қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, оммавий ахборот воситаларига қўйиладиган талаблар олдингиларидан катта фарқ қилади. Чунки жамиятимиз ҳаётида, айниқса, кейинги уч йилда кечган даврни муболағасиз айтиш керакки, беқиёс янгиланишлар, одамлар руҳияти, кайфиятидаги ўзгаришлар, янгича ўй, фикр, ҳаётга ишонч билан теранроқ назар ташлаш кабилар шундоққина кўз ўнгимизда кечмоқда.

 

ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИДА ТУМАНИМИЗ ЭНГ ФАОЛ

06-03-2020 10:25

Самарқанд шаҳридаги Педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида 27-29 февраль кунлари ташкил этилган "Самарқанд вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси" ўз ишини якунлади. Кўргазманинг асосий ҳомийси "AGROMIR BUILDINGS" масъулияти чекланган жамияти бўлди.

 

ТАБИАТ УЙҒОНДИ, ОДАМЛАРЧИ?!

06-03-2020 10:17

Ўтган шанба куни кўклам нафаси уфуриб турган паллада бевосита туман ҳокими Носир Мавлонов бошчилигида Гулобод кўрғонидаги маданият ва истироҳат боғини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун умумхалқ ҳашари ўтказилди.

 

ДИНИЙ МУТААССИБЛИК - тЎҒри йЎлдан оҒиш

27-02-2020 16:13

Диний мутаассибликнинг минтақамизда намоён бўлиши таҳлил қилинганда, унинг ўтган XX-асрнинг 80-йилларида бир қанча омиллар сабабли янада очиқроқ намоён бўлганлиги кузатилади. Баъзи тадқиқотчилар, шу жумладан, Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонда диний ақидапарастликнинг намоён бўлиши ҳақида изланишлар олиб борган О.Абдуллажонов ўзининг "Диний ақидапарастликнинг келиб чиқиши, моҳияти ва Ўзбекистонга кириб келиши" номли рисоласида уни анча олдинроқ, аниқроғи хонликлар даврида деб кўрсатиб ўтади.

 

МАЪРИФАТ-БИДЪАТ КУШАНДАСИ

27-02-2020 15:47

Хизмат вазифам туфайли маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида суҳбатлашганда, албатта гап Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари ўтган йил қабул қилган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қўшма қарорини ҳам четлаб ўтмайди ва муҳокама чоғида ҳамиша шу нарса маълум бўладики, бу ҳужжат жуда тўғри қабул қилинган ва у одамлар кўнглидаги истакнинг амалга ошганини намоён этди. Олий Мажлисда фаолият юритган халқ вакиллари ҳақиқатан одамларни узоқ вақтдан буён эзиб келаётган дардни енгиллаштирадиган қарорни қабул қилишди. Нафсиламрини айтганда бу қарорнинг қабул қилинишини аҳоли анчадан буён кутаётган эди.

 

Дийдор Ҳар Қандай совҒадан афзал

27-02-2020 15:40

Тонг саҳардан Латофатхола худди кимнидир кутгандек ҳали деразага ҳали эшикка қараб безовда бўларди. Тушлик маҳали ҳатто томоғидан овқат ҳам ўтмай косанинг устини ёпиб қўйди. Орадан бир неча соат ўтди. Қуёш ботиб кеч тушаётган маҳал дарвозанинг тақиллаган овози қулоғига чалилинди. Куни бўйи умид билан йўл пойлаган она ниҳоят болам, ишларини тугатиб мени кўргани келди дея севинганча ҳовлига чиқди. Дарвозахонада эса баланд бўйли ёшгина йигит қўлида гулдаста кўтариб турарди.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку