Тарихимиз ва фанимизда чуқур из қолдирган буюк даҳолардан бири, нужум илмининг бобокалони Мирзо Улуғбек ўзининг машҳур асари "Зичи Кўрагоний" да, календарларга бағишланган бобида юнон (юлиан) тақвимининг камчиликлари ва уни биринчи марта ислоҳ қилган машҳур бобокалонимиз, файласуф, шоир ва астроном Умар Ҳаём солномаси ҳақида батафсил маълумот беради. Хуросон ҳукмдори Жалолиддин Маликшоҳнинг тавсиясига асосан 1074 йилда Умар Хайём умумтожик календари тузишга киришади. Мақсад юлианлар (юнон) календаридаги йил бошининг 11 минут 14 секунд олдин келишини йўқотиш, йил бошини ҳар доим Наврўз кунига аниқ тўғри келишини кўрсатувчи календарь тузиш эди.
Маълумки, аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан бири сифатида қараб келинган.
Чоршанба куни бошланган 2020 йил 3 мингчи йилнинг ва XXI асрнинг 20-йилидир. Ҳижрий 1441-1442 йил. Хитой тақвими бўйича 4717 йил. Буддавийларга кўра 2563 йил. Яҳудийлар тақвими бўйича эса 5780-5781 йил. Қадимий ҳинд тақвимида 5122 йил (Кали-юга).
Бу йилда нималар кутилмоқда?
Ўтган йил Янгиобод ва Навобод маҳаллалари ҳудудида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммони бартараф этиш юзасидан туман "Сувоқова" ташкилотига хат ёздик.
Маълумки, экстремизм, терроризм, қуроллар ва наркотик моддаларнинг ноқонуний свдоси бутун дунёда, тинчлик, хавфсизликка ва барқарорликка хавф солувчи гобал муаммолар ҳисобланади. Терроризм қандай ниқобда бўлмасин, унинг замирида бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш, халқнинг меҳнати билан яратилган маданий бойликларни йўқ қилиш туради.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Кейинги йилларда интернет саҳифалари, турли портал ва ижтимоий тармоқларда милодий Янги йил кунини байрамона кутиб олиш, ушбу муносабат билан бир-бирини табриклаб, эзгу тилаклар билдириш каби одатлар ислом дини таълимотига зид ва куфр деган иддаоларни тарқатиш авж олиб бормоқда. Шуларни эътиборга олиб, бу каби низоли масалага бақадри имкон ойдинлик киритиш ва унга холисона ёндашиб, ўз фикримизни баён қилишга қарор қилдик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йил қуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш туман ҳудудида жойлашган ташкилотлар ва аҳоли хонадонларини иситиш, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ёқилғисидан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда хавфсиз фойдаланиш қоидаларини аҳолига кенг миқёсида тушунтириш ва тарғибот олиб боришга бағишланган туман комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Қўшним қиз узатди. "Хўш нима бўпти?"демоқчимисиз? Йўқ, озгина шошилманг,сиз аввал бу тўйнинг таърифини эшитинг!
Тумандаги Хожа Аҳрори Вали маҳалласида жойлашган "Версаль" базмгоҳида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар билан сайловчилар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Мирзо Улуғбек, Хаймар, Хожа Аҳрори Вали, Чоршанба, Сулфакабутак, Гулбоғ ва бошқа маҳаллалардан келган сайловчилар қанташдилар. Учрашувни 68-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Насриддин Садуллаев қисқача кириш сўзи билан очди.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни "Гулобод тонги" газетасининг 38- сонида "Чириётган узумлар" ёхуд "Собиров Эргаш боғлари " фермер хўжалигида бўлаётган можаролар" сарлавҳали танқидий мақола ёритилган эди. Бу мақолани ёзилишига сабаб "Собиров Эргаш боғлари" фермер хўжалигининг раиси Раҳмат Собиров ва унинг ишчилари Нилуфар Зайниева, Акобир Миров, Алишер Сувонқулов, Жўрабек Муродов, Орзуқул Холиқов ва Сангин Иброҳимовлар ўртасида 2016 йилдан буён келишмовчиликлар давом этиб келаётгани бўлди. Юқорида номлари тилга олинган ишчилар таҳририят бош муҳаррири Н.Каримов номига шикоят хати тақдим этган. Ушбу хатга қўшиб 2016 йилдан ҳозиргача туман ҳокимлиги, турли давлат идоралари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, матасадди шахсларга қилинган мурожаатлар ва улар томонидан юборилган жавоб хатлар, суд қарорлари (жами 35 варақ) илова қилинган.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.