Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Дийдор Ҳар Қандай совҒадан афзал

Тонг саҳардан Латофатхола худди кимнидир кутгандек ҳали деразага ҳали эшикка қараб безовда бўларди. Тушлик маҳали ҳатто томоғидан овқат ҳам ўтмай косанинг устини ёпиб қўйди. Орадан бир неча соат ўтди. Қуёш ботиб кеч тушаётган маҳал дарвозанинг тақиллаган овози қулоғига чалилинди. Куни бўйи умид билан йўл пойлаган она ниҳоят болам, ишларини тугатиб мени кўргани келди дея севинганча ҳовлига чиқди. Дарвозахонада эса баланд бўйли ёшгина йигит қўлида гулдаста кўтариб турарди.

Йигитчани кўрибоқ ҳаммасини англаган Латофатхола совға-салому чиройли гулдастани унинг қўлидан олар экан Нахот Нодиржонимнинг ўзи келолмаган бўлса ёрдамчисидан сўрасаммикан э йўқ, бошлиғимиз онасини кўришга бормас экан деб болам ҳақида ёмон хаёлга бормасин деган ўйда раҳмат айтиб кифояланди-ю халос.
Латофатхола йигитни кузатиб маюс тортганча уйга кирди. Ва гулдаста ичидаги хатни олиб ўқишга тушди. Мактубда эса қуйидаги сўзлар битилганди:
"Ойижон, ишларим кўпайиб кеч тушуб қолганини сезмабман. Энг яқин, чин, ягона дўстимга бораман деб ваъда бериб қўйгандим. Ваъдага вафо қилиш марднинг иши деб ўргатган ахир ўзингиз эмасми ҳозир шу топда дўстим мени интизорлик билан кутаётгандир. Ҳа, айтганча гулдаста сизга ёқдими Байрамингиз билан онажон... нома шу нуқталар билан тугаганди.
Мактубни ўқиб таъсирланган Латофатхоланинг кўзига ёш тўлди. Ўғилгинам ўша дўстини онасидан ҳам афзал билибди, бугун дўсти унга мендан ҳам азиз бўлиб қолибди деган хаёлга бормади аксинча "Қаерда бўлсанг ҳам бошинг омон бўлсин болам" деб ўғлини дуо қилди. Ахир у аввало она эди-да... Латофатхола бироз хаёлга берилдими хонага ўғли Нодиржон кириб келганини сезмай ҳам қолди.
- Ассалому алаййкум меҳри дарё Онажоним, улғайиб ҳам шўхлиги қолмаган, ақли кирмаган шундай кунда сизни йиғлатган мен нодон ўғлингизни кечиринг. Мен сиз яхши кўрган ширинликни олиш учун йўлда тушиб қолгандим
- Дўстинг, унга берган ваъданг-чи?
- Ўша чин ягона дўстим сизсиз-ку ойижон...!
Латофатхола ўғлининг бу гапларидан сўнг қалби яна қувончга тўлиб юзи ёришди Нодиржон эса она учун ҳар қандай совғадан ҳам фарзандининг ширин дийдори энг афзал эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилди.

Фотима МАҲМУДОВА


Последнее редактирование: 27/02/2020 15:42;   Просмотров: 687
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку