Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КАЛИФОРНИЯ ҚАЛҚОНДОРИСИ НИМА?

У ички карантин ҳашарот бўлиб, боғ ва ўрмонларга жиддий зарар етказади. Мамлакатимизда бугунги кунда бир нечта вилоятларга тарқалган колифорния қалқондориси ҳаммахўр ҳашарот бўлиб, 200 дан ортиқ ўсимликлар зараркунандаси ҳисобланади. Зараркунанда ўсимлик танаси ширасини суриб зарарлайди.

Ушбу зарар меваларда ҳам яққол кўринади ва айниқса, ёш новдаларни нобуд қилади.. Калифорния қалқондорининг ватани шимолий шарқий Хитой бўлиб, у ердан Америка қитъасига ва 1930 йилларда эса Европа мамлакатларига ўтган. Ҳиндистон, Корея ва Японияда ҳам учрайди. Ўзбекистонда 1964 йилга қадар мева ва манзарали дарахтларнинг жиддий зараркунандаси бўлмиш колифорния қалқондориси мутлақо учрамас эди. Бироқ бу қалқондори 1964 йили Тошкентда илк бор аниқланган. Калифорния қалқондорисининг қалқони юмалоқ, анчагина япалоқ оч жигар ранг-кул ранг тусда бўлиб, 1,0-1,5 мм, баъзан 2 мм гача боради. Эркагининг қаноти бир жуфт. Ёш личинкаси озиқлана бошлаганда оқимтир шира чиқаради. Юпқа қават бўлиб турадиган бу шира кейинчалик қалқонга айланади. Эркак личинкаларининг қалқонлари чўзинчоқроқ бўлади. Урғочи личинкаларнинг қалқонлари эса юмалоқ ҳолида қолаверади. Урғочи зотининг ранги лимон каби сариқ, шакли ноксимон, узунлиги 1,3 мм, кўзи, оёғи ва мўйлови йўқ. Калифорния қалқондорисининг урғочиси 100-200 тагача личинка туғади. Ўзбекистон шароитида калифорниия қалқондориси мавсумда 4-5 та авлод беради, мевалардаги ширани сўриб тўқ қизил доғ туширади. Қалқондориларда қалқони бўлгани учун уларга қарши кураш бир мунча мураккаб. Физик-механик чоралардан: эрта кўкламда буталган шох ва новдалар ёқилади, дарахтлар танаси тозаланиб, эски пўстлоқлари йўқ қилинади. Эрта кўкламда 10% ли мой эмулсияси ёки 5% ли оҳак олтингугурт қайнатмаси пуркалади.

А.РАҲИМОВ,
туман ўсимликлар карантин
давлат инспектори


Дата добавления: 06/03/2020 10:49;   Просмотров: 727
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку