Туман ҳокими 1- сектор ҳудудидаги Янгижой маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда сектор раҳбарларига ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Шунингдек, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда тадбиркорлик салоҳиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган мурожаат ва таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарларига уларнинг ечимига доир кўрсатмалар берилди.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.