Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАР БИР ФУҚАРО ДАВЛАТ МУҲОФАЗАСИДА!

Бугун мамлакат карантин ҳолатида ва ўзини ҳимоялаш режимида бўлган бир пайтда Халқ қабулхоналари аҳоли билан мулоқотни жорий этилган карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда давом эттирмоқда. Бунда биринчи навбатда мурожаатларни электрон, ёзма (қабулхона биносида ўрнатилган махсус қути орқали) ва оғзаки (қабулхонадаги иш телефони орқали) шаклда қабул қилиш тартиби йўлга қўйилди.

Қабул қилинган ҳар бир мурожаат ижросини таьминлаш мақсадида электрон дастур орқали мутасадди идора ва ташкилотларга юборилиб, ижроси қатьий назоратга олинган. Пандемия даврида Халқ қабулхонасига аҳоли томонидан озиқ-овқат, моддий ёрдам ва бошқа муаммолар акс эттирилган жами 65 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб барчаси бўйича тегишли тартибда ишлар олиб борилмоқда. Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, шу жумладан инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март кунидаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5969-сонли Фармони, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2020 йил 23 март куни чиқарилган 176-Қарори ижросини таъминлаш мақсадида кўрсатилган ҳудудларда осойишталикни сақлаш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминловчи манбалар фаолияти, шунингдек, дорихоналарда зарурий дори-дармонлар, антисептик воситалар, тиббий ниқобларни эхтиёж даражасида етказиб берилишини таъминлашга эътибор қаратилди. Карантин даврида Самарқанд шахрига туманимиздан ўтиш, кириш-чиқишда назоратни кучайтириш мақсадида МИБ, Миллий Гвардия, СЭО, Қуролли кучлар ходимлари томонидан назорат постлари ташкил этилиб қатновдаги автотранспортлар мунтазам равишда дезинфекцияланди. Аҳолини мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таьминлаш мақсадида вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг кўрсатмасига асосан тадбиркорларга, озиқ-овқат савдо дўконларига алоҳида рухсатномалар асосида транспорт воситаси билан ҳаракатланишга рухсат берилди. Бозорлар ўз маромида ишлай бошлади. Ҳокимият, СЭО, ДСИ, ФВВ, ИИБ, Миллий Гвардия билан ҳамкорликда профилактик ишлар олиб борилди, савдо мажмуаларига келган кўплаб аҳолига антисептик воситалари ва тиббиёт ниқоблари тарқатилди.
Коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бир вазиятда муҳтожларга ёрдам ва мурувват кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият касб этиб, Ўзбекистон ҳалқини янада жипслаштириш ва барча синовлардан ёруғ юз билан ўтиш имконини беради. Фақат шу тарзда, меҳр-оқибатли одамларнинг кўмагида, биргаликда ва ҳамжиҳатлик билангина қийинчиликларни енга оламиз деган ғоя асосида тумандаги секторлар, ташкилотлар масъуллари томонидан маҳаллаларда ҳар бир кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилани эьтибордан четда қолдирмаган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, жорий этилаётган қоидаларга амал қилиш борасида тушунчалар бериб келинмоқда. Барча сектор ҳудудларида аҳволи оғир, кўмакка муҳтож, ногирон ҳамда боқувчиси йўқ оилалар рўйхати шакллантирилди. Маҳаллаларга ҳокимият томонидан ташкилот раҳбарлари, депутатлар ва тадбиркорлар бириктирилди.
Ҳомий тадбиркорлар мисли кўрилмаган беминнат саховат ва хайрия ишларини амалга ошириб халқнинг дуосини олишмоқда.
Карантин даврида туманнинг 1- 2-секторлари ҳудудида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 506 нафар кам таъминланган, шароити оғир фуқароларга шакллантирилган рўйхат асосида 9 турдаги (жами 99 311 000 сўмлик) озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Туман 4-сектор ҳудудидаги 4 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига арзонлаштирилган нархларда (50 кг 145 000сўм 1кг 2900 сўмдан) ун маҳсулоти тарқатилмоқда. Ҳозирги кунга қадар жами 269,3 тонна ундан 145,5 тоннаси аҳолига 2900 сўмдан етказиб берилиши таьминланди. Туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан тумандаги камбағал, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож 2248 та оила ҳозирги кунга қадар 5 541,4 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган, шунингдек яшаш шароити оғир бўлган хонадонлар аҳоли розилиги асосида дезинфекцияланди.
Ҳар бир маҳаллада кўчма савдо дўконлари ташкил қилинди. Қишлоқ хўжалик ва ун, ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотлари доимий равишда аҳоли истеъмолига еказиб берилди.
Аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳамда олиб борилган ўрганишлар натижасида аҳолини кўп вақтлардан бери қийнаб келаётган муҳим муаммолардан бири Гулобод маҳалласи ҳудудида дорихона хизмати мавжуд эмаслиги аниқланиб, Халқ қабулхонасининг тезкор ташаббуси билан аҳоли учун ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилиб зарурий дори-дармонлар, антисептик воситалар, тиббий ниқоблар етказиб берилиши таьминланди.
Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда аҳоли томорқа, ер майдонларида экин турларини янада такомиллаштириш борасида кўчатлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг уруғлари кўчма савдо ярмаркалари орқали тарқатилди, техник воситалар билан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Табиатнинг инжиқликларига қарамасдан белгилаб олинган чора-тадбирлар бўйича ишлар олиб борилмоқда. Тузилган махсус штаб ҳоким раҳбарлигида фаолият олиб бормоқда.
Туманда эпидемиологик чора-тадбирлари ўтказиш учун дезинфекцияловчи ва санитария гигиеник воситалари туман СЭО марказида 500 кг гипохлорид калций, 1500 гр прогрен дез-8 воситаси, 3500 дона тиббий ниқоб, 500 дона резинали қўлқоп, 5 кг биохлорактив дез каби воситалар захираси яратилган.
Бундан ташқари жорий йилнинг апрель ойида 46.200.000 сўмга эпидемияга қарши курашиш учун зарур бўлган дезинфекция воситалари, махсус ҳимоя кийимлари, ниқоблар, асбоб-ускуна, термометрлар захираси яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси томонидан аҳоли манзилларида вирусли инфекцияга қарши дезинфекциялаш ишлари самарадорлигини ошириш учун Талибарзуи боло, Шўрбойича, Талибарзуи поён, Равонак, Дехнав, Оқмачит, Қавчинон маҳаллаларига зудлик билан дезинфекцияловчи автомошиналарни юбориш тўғрисида туман СЭО маркази, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ИИБ раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Берилган топшириқ юзасидан ўтказилган тадбир давомида ҳажми 16 тонналик махсус сув пуркагичли автомашинада "Шўрбои" МФЙда 8 тонна, "Равонак" МФЙда 8, "Хўжа Ахрори Валий", Тиббиёт бирлашмаси бўлими, "Янгиариқ" МФЙ Мароқанд деҳқон бозорида 2,5, "Паррандачи" қўрғонида 2,5, "Қўлба" ва "Андижони" МФЙ кўчаларида 10, "Қўшмачит", "Оқмачит" МФЙда 6, "Гулобод" МФЙ кўчаларида 4, "Пулимуғоб", "Жўйи сой", "Даштиобод" МФЙларда 2,5, "Навобод" ҳамда "Диёр" маҳаллаларида2,5 тонна дезинфекциялаш ишлари олиб борилди. Мулоқотлар даврида жойларда аҳоли вакиллари озиқ-овқат, зарурий товарлар, антисептик воситалари эҳтиёж даражасида етказиб берилаётганлиги, маҳалла аҳолиси бугунги кунда жорий этилган карантинни моҳияти ва мақсадини яхши англаб етишлари ва риоя қилишларини, мамлакатимиз Раҳбарияти томонидан халқпарвар сиёсат олиб борилаётганлигидан мамнун эканликларини билдириб ўтишди.
Сабр-тоқатли, мард халқимиз бу синов-қийинчиликларни албатта енгиб ўтишга қодир ва муҳтарам Президентимиз раҳбарликлари остида олдингидек бир маромда яшашга, ишлашга замин яратилмоқда.

И.МУРОДОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
тумандаги Халқ
қабулхонаси мудири


Дата добавления: 08/05/2020 14:10;   Просмотров: 771
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку