Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТОҒ БАҒРИДА ИССИҚХОНА

Халқимиз азал-азалдан ўз томорқаларини битмас, туганмас хазинам деб ҳисоблайди. Бу бежизга эмас албатта, чунки унда етиштирилган маҳсулотлар қишин-ёзин оила дастурхони турли ноз-неъматлар билан таъминлаб туради.

Ҳаттоки, эҳтиёждан ортиғи бозорга чиқариб сотилади ва оила бюджетини ҳам мустаҳкамлайди. Бунинг учун фақат томорқа эгалари ерга меҳрини бериб, экинларни қалб қўри билан парваришласа кифоя. Ўрта Оҳалик маҳалласида ҳам ўз томорқаларидан самарали ва унумли фойдаланиб, мўмайгина даромад олаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Истам Махмудов ҳам ана шундай удабурро йигитлардан. У ўтган йили Халк банкининг имтиёзли кредити ҳисобига ўз томорқасида икки сотих ерга иссиқхона барпо этиб, етиштираётган маҳсулотлари билан аҳоли дастурхонини тўкин-сочин қилиб келмоқда.
- Бу йил ҳам февраль ойининг бошида помидор экканмиз, - дейди Истамжон. - Насиб бўлса, май ойи ўрталарида помидорларимизни бозорга чиқариб сотамиз ва шу икки сотих ердан 10.000.000 атрофида даромад қилишни кўзлаб турибмиз.
Бундан ташқари Истамжон ҳовлисида турли хил мевали дарахтлар, картошка, сабзи, кўкатлар ҳам экиб, парваришни оби- тобида олиб бормоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, ўз томорқасидаги барча экинларни тадбиркор йигит ҳовлисида қазилган 10-15 метр чуқурликдаги қудуқдан шланг орқали суғоради. Ҳа, шунинг учун айтсалар керакда излаган имкон топар деб.

Тошпўлод ЮСУПОВ, туман Кенгаши
депутати


Последнее редактирование: 08/05/2020 12:50;   Просмотров: 757
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку