Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"САХОВАТ"ЛИК САХОВАТПЕШАЛАР

Коронавирус деган бало пайдо бўлиб, юртимизда карантин жорий этилган кундан бошлаб,Саховат МФЙда маҳалланинг кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларига саховатпеша инсон, яъни тадбиркор Алишер Тулабоев томонидан бугунгача 88 та оилага 150. 000 сўмдан, жами 35.000.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Худди шундай АҚШ давлатида ишлаётган маҳалла фуқароларининг бир нечтаси исм шарифларини сир тутган ҳолда 30.000.000 сўм пул жўнатиб, кунлик иш билан шуғулланадиган, лекин карантин туфайли уйда қолган фуқаролар ҳамда ногирони бор бўлган оилаларга атаганликларини билдиришган ва бу пуллар 75 нафар фуқароларга 400. 000 сўмдан нақд пул шаклида тарқатилди.

- Бундан ташқари рамазони Шариф ойининг бошланиши билан маҳаллада хайр-эҳсон қилувчилар сафи янада кенгайди,- дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Равшан Истатқулов.-Улар маҳалла идорасига келиб,фаоллар билан келишган ҳолда маҳалланинг қийналаётган, даромади бўлмаган фуқароларига моддий кўмак кўрсатишмоқда. Алоҳида қайд этиш лозимки, туманда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган ягона инсон Аҳад бобо Очилов ҳам мазкур маҳаллада истиқомат қилади. Юз ёш билан юзлашаётган Аҳадбобо бугун нафақат давлатимиз ва ҳукуматимиз ғамхўрликларидан, балки, иноқ ва аҳил бўлган ўз маҳалладошларининг қайноқ меҳр тафти ила кўрсатаётган мурувватларидан ҳам баҳраманд бўлиб, улар ардоғида завқли ҳаёт гаштини сурмокда. Гапнинг индаллосини айтганда"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатида ўзининг ҳиссасини қўшиб келаётган маҳалла тадбиркорлари ва саховатпеша инсонлар кўмагида қанчадан қанча фуқаролар бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб олмоқдалар.

Т.ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 07/05/2020 18:08;   Просмотров: 753
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку