Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Хотира уйҒонса гЎзал

Ҳакберди кулол оиласида дунёга келган учинчи фарзандига Пайғамбаримиз ҳурматларини қилиб Абдулло деб исм қўйди.

Икки ўғил, бир киз бўлган фарзандлар улғайиб, ана мана дегунча отанинг ёнига кирди. Ҳақберди кулол тўнғич ўғил Абдухолиқнинг бошини иккита қилиб, қизи Муҳаббатни турмушга узатди ва энди фарзандлар ҳузур ҳаловатини кўраман деганда, 1941 йилда лаънати уруш бошланиб қолди. Бир оиладан икки ўғил яъни, Абдухолиқ ва Абдуллолар қалб амри билан ихтиёрий равишда урушга жўнаб кетди.
Орадан икки йил ўтиб, Абдуҳолиқдан кора хат келди. Бу ғамни кўтара олмаган Ҳақберди кулол ҳам бандаликни бажо келтирди. Энди яқинлари орасида кулол она деб ном олган, турмуш ўртоғи Кимёхон опа келини ва невараларини ёнига олиб, марҳум эрининг ишини давом эттира бошлади. Улар лойдан турли хил ўйинчоқлар ясаб бозорга чиқариб сотишар, шу тариқа оилани тебратар эди. Ва ниҳоят фашистлар устидан қозонилган буюк ғалабадан сўнг, Абдулло ҳам ўз юртига, оиласи бағрига қайтди. Урушдан қайтган Абдулло қўшниси Фотимага уйланди. Ота ишини давом эттириш мақсадида Сулфакабутак махалласидаги кулолчилик устахонасига ишга кирди ва оддий кулолликдан цех бошлиғигигача бўлган вазифаларда ишлаб кўплаб шогирдлар етиштириб чиқарди.
Жумладан, Рафиқ ака, Холбой амаки ва уларнинг уч нафар ўғиллари ҳамда ўзининг фарзандлари Ваҳоб, Раим ва Ҳакимларга кулолчилик касб сир - синоатини ўргатиб, ўзига ўхшаган касбининг моҳир усталари қилиб етиштирди. Дарҳақиқат, уруш ва меҳнат фахрийси Абдулло бобонинг босиб ўтган шонли ҳаёт йўли кўпчилик учун ибрат мактабидир десак муболаға бўлмайди. Ул кишининг ёрқин хотираси яқинлари ва шогирдлари қалбида мангу яшайди.

М.ҚАМАРОВ


Последнее редактирование: 08/05/2020 14:26;   Просмотров: 719
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку