Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЗАФАР МАРРАСИ ЯҚИН

Жорий йилда туманимиз «кумуш тола» ижодкорлари жами 64 тонна, жумладан, 36 тонна саноатбоп, 28 тонна уруғлик пилла етиштиришга аҳд қилишган. Бунинг учун эрта баҳорданоқ мавжуд 816 та пилла боқувчи фермерлар тасарруфидаги 1169 та оилавий звенолар билан шартномалар тузилди, дейди - туман «Агропилла» МЧЖ раҳбари Султон Обидов. - Айни пайтда улар томонидан етиштирилган тайёр хом ашё корхона қабул пунктига пешма-пеш етказиб берилмоқда. Бугунгача 30 тоннадан ортиқ маҳсулот қабул қилиниб, сараланиб, қуритиш агрегатларида ишлов бериляпти.

Бу ишларда Ҳилола Эшпўлатова, Азимжон Аюбов, Шахбоз Шаҳобов, Ҳусен Мирзаев сингари ишчиларимиз туну-кун жонбозлик кўрсатиб меҳнат қиляпти.
Ҳа, зафар марраси тобора яқинлашаётган ушбу дамларда ўз режа ва мажбуриятларини шараф билан адо этиб, улкан хирмонга салмоқли ҳисса қўшган «Оҳалик мева сабзавот инпекс», «Абдурауф Давронов», «Шаҳноза Комила Азизжон», «Турсунов Суннат Олим боғи», «Ипакчи насл чорва» каби фермер хўжалиги заршунослари меҳнатига тасаннолар айтсак арзийди.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 08/06/2018 14:17;   Просмотров: 1232
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку