Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚИЗИҚАРЛИ САЁҲАТ

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши томонидан ёшлар қалбида аждодлар анъанасига содиқлик, миллий ғоя ва қадриятларга ҳурмат, она - Ватанни севиш, ардоқлаш ва уни кўз қорачиғидек асраш каби туйғуларни янада кучайтириш борасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида тумандаги 20 ва 52-умумтаълим ўрта мактабларининг 35 нафар ўқувчилари иштирокида ана шу мақсадни кўзлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Самарқанд Халқаро аэропортдаги алоҳида батальони ҳамда 7252-сонли ҳарбий қисмга саёҳат ташкил этилди, - дейди Кенгаш бош мутахассиси Б.Шарипов.
- Саёҳат давомида ёшлар ҳарбий қурол - аслаҳалар, замонавий ҳарбий техникалар, шунингдек, ҳарбий қисмда хизмат қилаётган аскарлар учун ташкил этилган кутубхона ва компютерхоналар ҳамда уларнинг ётоқхоналари ва ошхоналари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Т.ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 10/05/2019 15:42;   Просмотров: 966
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку