Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Т А Р В У З

Тарвуз-биологик фаол моддаларга сероб ноёб неъмат. Тажрибалар кўрсатадики, тарвуз шарбати организмда иммунитетни оширади, яраларнинг тез битиши ҳамда қондаги қанд миқдори камайишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, тарвузда холестерин ва заҳарли моддаларнинг сўрилишига тўсқинлик қилувчи ноёб пектин моддалари ҳам мавжуд экан. Улар фақат тарвуз мағзида эмас, пўстлоғида ҳам кўп. Шу сабабли тарвуз пўстлоғидан яхшигина "цукат" лар тайёрланади. Тарвуз мағзида антиоксидантлар ва саратонга қарши таъсир кўрсатувчи ликопин моддалари сероб. Қизил рангли бу модда простата саратони ривожланишига тўсқинлик қилади. Таркибида ликопин кўп бўлган тарвуз ва помидор истеъмол қилишни хўш кўрувчилар бошқаларга қараганда бу хасталикка 45 фоиз кам чалинадилар. Яқинда америкалик олимлар тарвузни қандай сақлаш кераклиги хусусида муҳим янгиликни кашф этдилар. Маълум бўлишича, тарвуз музхонада эмас, оддий хона ҳароратида сақланса, палагидан узилганидан сўнг икки ҳафта мобайнида ҳам каротин моддалари ҳосил бўлиши давом этар экан. Бунда ликопин миқдори 40 фоизга, бета-каротин эса 1,5-3 баробарга кўпаяди. Бироқ тарвузни кесган заҳоти керагини еб, қолганини музхонага қўйишни унутманг.

Фотима тайёрлади.


Дата добавления: 14/06/2020 18:27;   Просмотров: 823
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку