Коронавирус COVID-19... Бу тушунчалар каттаю кичик ҳар бир ватандошимизгагина эмас, балки бутун дунё аҳлига ойдек равшан ва маълум. Хавотирли, ҳушёрлик, интизомни хоҳлайдиган офат. Туманимизнинг Дарғом кўприги яқинида жойлашган 18-пост мутасаддилари ҳам инфекцияга қарши туну кун ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда. Майор Мунис Валиев раҳбарлигида ДАН ходими Ғуломжон Жўраев, ички ишлар бўлимидан Анвар Исмоилов, махсус нозир Фаррух Асадов, ВИИБ дан криминалист Илҳом Муқумов ҳайдовчи ҳамда йўловчиларни огоҳликка чақириб, амалдаги қонун-қоидаларни сўзсиз бажариш, карантин талабларига риоя этиш назоратига масъул.
- Мақсадимиз халқимиз соғлиги ва осойишталигини таъминлаш экан, бизга юклатилган ишонч ва мажбуриятни чин юракдан виждонан оқлашга тайёрмиз, - деди майор И.МУҚУМОВ.
Сурат ва матн муаллифи
Б.ҚОДИРОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.