Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУРУВВАТ ВА САХОВАТДА ҲИКМАТ КЎП

Мурувват деганда киши кўзи ўнгида меҳр оқибатли, бировга ёрдам кўлини чўзувчи инсон гавдаланади. Саховатли инсон ҳам худди шундай. У очиқ қўлли бўлиб бева-бечоралар, етимлар, боқувчисини йўқотганларга ҳамиша кўмак бериб келади.

Қуръоннинг ҳам асосий ғояси шундай. Диний эътиқодда мустаҳкам туриб яхшилик, эзгулик, савоб ишлар, меҳр-шафқат, мискин ва муҳтожларга ёрдам бериб, инсонпарварликни улуғлаш асл мақсад этиб кўрсатилган. Қадимдан ҳар бир инсон бошидан оғир мусибатларни кечирган бўлсада бир-бирига яхшилик қилишни унутмаган. Биринчи ва иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам бир бурда нонга зор бўлсада ёнидаги бечораларга, етимларга кўмаклашиб, уларнинг оғирини енгил қилишга интилган. Шукроналик билан ҳаёт кечириб, ҳар қандай мушкулотни енгиб ўтган. Истиқлол шарофати ила шаҳар ва қишлоқларимиз гуллаб-яшнади, уйларимиз обод, дастархонимиз эса тўкин-сочин бўлди. Шундай экан ҳеч қандай офат, бало бизни танлаган йўлимиздан қайтара олмайди. Бугун юртимизни оғир ташвишга қўйган коронавирус пандемиясини ҳам аҳиллик-иноқлик ва сабр-бардош билан енгиб ўтамиз. Юртбошимизнинг халқимизга бераётган мадади, мурувватли, саховатпеша инсонларнинг кўрсатаётган ёрдамлари боис бу синовдан ҳам соғ ва саломат ўтишимизга ишонаман. Расули Акрам ўз ҳадисларида шу ҳақда деганлар: "Мол-дунёларингизнинг закотини беринглар:" Демак, ҳар бир киши молу-давлатига қараб закот (кўмак) бериши шарт. Шундагина молига Оллоҳ барака беради. Хулоса ўрнида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг қуйидаги ўгитларини келтириб ўтаман:
1. Садақа банда молини камайтирмайди.
2. Қайси банда ўзига етаётган озорга сабр қилса, Аллоҳ унинг азизлигини зиёда қилади.
3. Банда агар тиланчилик эшигига қадам қўйса, унга фақирлик эшиги очилади. Ёки, саховат (очиқ қўллик) жаннат дарахти шохларидан бирики, унга осилса жаннатга, бахиллик эса дўзах дарахти шохларидан бўлиб унга осилса дўзахга бориб тушади.
Шундай экан мурувват ва соховатда ҳикмат кўп. Хар қанча мурувватли ва саховатпеша инсон бўлсак, албатта ниятимизга эришамиз.

Ҳожи Қамар МУАЗЗАМОВ


Дата добавления: 14/06/2020 11:23;   Просмотров: 728
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку