Республика комиссиясининг қарорига кҒра, 8 июндан юртимиздаги “яшил” тоифадаги туман ва шаҳарларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда масжидларда кунлик беш вақт фарз намозларини адо этишга рухсат берилди.
Бугун вилоятимизнинг КаттақҒрғон шаҳри, Булунғур, ҚҒшработ, Нуробод, КаттақҒрғон, Пахтачи, Нарпай туманларидаги 108 та масжидда фуқаролар томонидан бомдод намози адо этилди.
– Мазкур масжидларда 5-7 июнь кунлари карантин даврида фаолият кҒрсатиш бҒйича зарур тайёргарлик юмушлари бажарилди, – дейди Самарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов. – Биноларга кириш жойлари дезинфекцион воситалар ва пирометрлар билан таъминланди. Масжидлар ходимларига Ёзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёноти ҳамда масжид иш фаолиятини санитария-эпидемиологик қоидаларга мувофиқ юритиш ва фуқароларнинг масжидлардаги ибодатларини адо этиш учун зарур шарт-шароитларни ҳозирлаш тҒғрисидаги буйруғи талаблари тушунтирилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.