Самарқанд вилоятининг 16 та ҳудудида фаолият олиб бораётган Давлат хизматлари марказларида аҳолига 130 дан ортиқ хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда барча турдаги халқаро қатновларни тиклаш бўйича хорижий мамлакатлар билан музокаралар олиб борилмоқда ва қатновларни босқичма-босқич тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда билан Қонунчилик палатаси ҳузурида "Ёшлар парламенти" ташкил этилганди. Мазкур парламентга туманимиздан Ўзбекистон Халқ Демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Моҳинабону Қобулова парламент аъзолигига сайланди. Эндиликда у туманимиз ёшларининг парламентдаги вакили ҳисобланади.
Туманда суд раислари сайёр қабул ўтказади
Бугун бутун дунёда глобал муаммога айланиб улгурган Одам савдоси жинояти энг қабиҳ ва жирканч иллат ҳисобланади. Ачинарлиси айниқса, аёллар ва болаларнинг бу мудҳиш жиноят қурбонига айланаётгани ҳам сир эмас. Афсуски, юртимизда ҳам бу жирканч иллатга мойил, унинг орқасидан мўмай даромад топиб, кун кўраман дегувчи кимсалар учраб турибди. Боз устига бундай қабиҳликларга қўл ураётганлар орасида нозик хилқат вакиласи ҳисобланмиш аёлларнинг ҳам борлиги кечирилмас ҳолдир.
Сенат томонидан “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
2020 йилнинг 3 сентябрь куни 42 ёшли С.Н. (аёл) таниши 43 ёшли Ф.А.нинг (аёл) шахсий фотосуратларини қўлга киритиб, уларни Ф.А. учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар сирасига киришини билган ҳолда, келгусида ушбу расмларни уни яқин қариндошларига ҳамда интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига Ф.А.дан 2.200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганлиги аниқланган.
Коррупция ҳар қандай жамият ривожланиши учун тўсиқ бўладиган ижтимоий хавфдир. “Коррупция” лотинча сўз бўлиб, луғавий жиҳатдан “порага сотилиш”, “айниш ва “таназзул” каби маъноларни англатади.
Ассалому алайкум, азиз дўстлар ва ҳурматли туманимиз аҳли!
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 26 август куни «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн учинчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.