Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

Депутат мактабда "Мустақиллик дарси"ни ўтди

14-09-2018 15:22

"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами тантаналари 5 сентябрь кунида мамлакатимиз бўйлаб таълим даргоҳларида "Мустақиллик дарслари" сифатида ўзига хос шукуҳ ила давом этди.

 

Таълим тизимидаги ислоҲотлардан ота - оналар хабардор - ми?

07-09-2018 12:27

Мактаб,таълим-тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши асосий Қонунимизда белгилаб берилган.Халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим - тарбия олишига боғлиқ. Давлат раҳбари топшириғига асосан таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, ўқитувчи обрў-эътиборини ошириш, умумтаълим мактабларини сифатли ўқув адабиётлари билан таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мактаб раҳбарлари масъулиятини ошириш масаласида туманда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

 

АЛМАШЛАБ ЭКИШ- АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИ

07-09-2018 12:25

Зироатчилик шундай тармоқки, унда ҳар бир агротехник тадбир экин талабига энг мақбул шарт-шароит яратиш билан боғлиқдир ва бу таъбир жоиз бўлса, бошқа соҳаларда бўлгани каби зироатчиликда ҳам изчил ва оғишмай амалга оширилиши ғоят муҳимдир. Шубҳасиз, буларнинг барчасига экинларни галма-гал, далалар бўйига, илмий асосда, навбатлаб экиш-қонуний асос ҳисобланади ва кўп ҳолларда унга давлат даражасида аҳамият берилиб, ҳатто қонун сифатида талқин қилинади ва тус берилади.

 

БУНЁДКОРЛИКНИНГ ЁРҚИН НАМУНАСИ

07-09-2018 12:19

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ва Каттақўрғон туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Самарқандда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари ушбу туманга ташриф буюриб, бу ерда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар кўлами ва ишлаб чиқариш соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар билан яқиндан танишдилар.

 

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ- МУВАФФАҚИЯТЛАР ОМИЛИ

07-09-2018 12:17

1. Маълумки, соғлом фикрли кишилар яшаб, фаолият кўрсатаётган жамиятдагина соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлади. Бу эса муваффақиятларнинг бош омилидир. Шу боис истиқлолнинг илк кунлариданоқ соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мен ҳам депутатлик фаолиятимнинг дастлабки даврлариданоқ «Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш доимий комиссияси»нинг аъзоси сифатида ушбу долзарб вазифага жиддий эътибор қаратдим. Бу борада маҳаллалар ва ўқув масканларида тадбирлар ташкил этдим. Айниқса, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси борасида тумандаги 26, 18 ва 52-ўрта таълим мактабларида ўтказган учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар самарали кечди. Бу тадбирларда ўқувчилардан ташқари уларнинг ота-оналари, туман ички ишлар бўлими, прокуратураси ва бошқа маъмурий идоралар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

 

ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАР - ФАРОВОНЛИК КАФОЛАТИ

07-09-2018 12:13

Кейинги йилларда мамлакатимизда эришилаётган улкан ютуқлар, айниқса, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда юз бераётган оламшумул ўзгаришлар аввало аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиб, халқни рози қилишдек эзгу тамойил асосида иш юритилаётганининг натижасидир. Шунга биноан туманда йирик ва ўрта лойиҳалар ишлаб чиқилиб, хорижий инвестициялар жалб этилмоқда.

 

"МУҲАББАТ МАҲЗАНИ" – ЧИН МАЪНАВИЙ ХАЗИНА

31-08-2018 14:46

Яқинда мамлакатимизда Абдураҳмон Жомий асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, "Муҳаббат маҳзани" китоби чоп этилди. Бу каби қимматли асарнинг нашри ўзбек ва тожик халқлари орасидаги дўстлик алоқаларини янги босқичга кўтаришга, ўзаро биродарлик ришталарини янада кучайтиришга хизмат қилиши аниқ.

 

УНУТИЛМАС ТААССУРОТ

31-08-2018 14:41

17 август куни Тошкент шаҳридаги муҳташам Анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида бўлиб ўтган «Дўстлик оқшоми» номли концерт бир умр ёдимдан чиқмаса керак. Чунки ҳақиқий байрам намойишига айланган ушбу мусиқий дастурни залда ўтириб томоша қилиш фақат ҳузурли эмас, ҳаяжонли ҳам. Ахир Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги Шартномани имзолаган икки давлат раҳбарлари иштирок этаётган тадбирда қатнашишнинг ўзи кишига қанчалар завқ бағишлаганини сўз билан ифода этиш қийин.

 

ҚОРАМОЛЛАР КУШХОНАДА СЎЙИЛСА...

31-08-2018 14:38

Кейинги пайтларда аҳоли ўртасида «Баъзи қассоблар ҳаром ўлган мол гўштларини ҳалолига аралаштириб сотаётган эмиш», «Баъзилари эшак гўшти сотаётган эмиш» деган миш-миш гаплар тарқалгани сир эмас. Таассуфлар бўлсинки, оммавий ахборот ходимлари имзоси билан чоп этилган мақолалар бу «узунқулоқ» гапларнинг рост эканлигини исботлади. Шу даражада қабиҳлик ва пасткашликка қўл урган қаллоб қассоблар турли юқумли касалликлар (жумладан, куйдирги, қўтир, бруцекеллёз, «стафилоккоккоз» ва бошқалар) билан хасталанган молларнинг гўштини сотмаслигига ким кафолат бера олади.

 

ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ВА ДАВЛАТ МТМ- ЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

31-08-2018 14:33

Ҳар иккала боғча ҳам давлат назоратида бўлиб, мақсад болажонларнинг соғлом ўсиши, яхши тарбия кўришига қаратилади.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку