Ҳар иккала боғча ҳам давлат назоратида бўлиб, мақсад болажонларнинг соғлом ўсиши, яхши тарбия кўришига қаратилади.
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва улар фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорининг ижросини таъминлаш асосида ташкил этилади. Унга кўра, оилавий, нодавлат мактабгача таълим муассасаси фақат давлат - хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат МТМни моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида қишлоқ жойларда ташкил этилади.
Ушбу муассасалар фаолиятини олиб бориш учун лицензия талаб этилмайди. Муассаса якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтади. Оилавий боғчага 3-7 ёшгача бўлган 7-12 нафар бола қабул қилинади ва тарбияланади. Асосийси, ушбу қишлоқ жойлардаги эҳтиёжи бор ҳар бир маҳаллада ташкил этилиб, болаларнинг қамровини оширишга хизмат қилади. Давлат томонидан юмшоқ мебель ва инвентар билан таъминланади.
Туманда ҳаммаси бўлиб 51 та МТМ лар мавжуд бўлса, улардан 28 таси давлат хусусий шерикчилик асосида иш олиб боради. 23 та хусусий мактабгача таълим муассасаларини ҳам ташкил этиш режага киритилган. Давлат хусусий шерикчилик асосидаги боғчалар маҳаллалар кесимида ташкил этилмоқда. Яқинда 2 та хусусий шерикчилик асосида МТМ қуриш учун бир фоизлик кредит маблағи ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида Марказий Арабхона маҳалласида 60 ўринли янги МТМ биноси фойдаланишга топширилди.
Хуллас, жамиятда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Сирожиддин ҚЎЧҚОРОВ,
туман мактабгача таълим бўлимининг нодавлат
мактабгача таълим муассасалари бўйича услубчиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.