ҳоким Қорасув аҳли билан учрашди
Мамлакатимизда бўш ва квоталанган иш ўринларига банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришнинг янги ва самарали тизимини яратиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Муҳтарам Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари билан мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш фаровонлигини ошириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса "яшаш минимуми" ва "истеъмол саватчаси" тушунчалари ҳамда уларни аниқлаш мезонларини белгилаш орқали аҳолининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа хил реал даромадлари миқдори мунтазам ошириб борилаётир. Бу ғамхўрликлар замирида эса халқимизнинг тинч, фаровон ва замонага мос ва хос ҳаёт кечириши учун қулай имкониятлар яратилганлиги кўзга ташланади. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Фирдавсжон Ғаниев билан қилган суҳбатимиз айнан ана шу масалага бағишланди.
Давлатимиз раҳбари 2018 йил 23 июнь куни Олмазор туманига ташрифи давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча даражадаги вазифаларни баён этди. Ўз навбатида, парламент, маҳаллий депутатлик корпуси ҳамда жамоат ташкилотларига мазкур масалалар ижроси юзасидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш вазифаси топширилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз навбатида уни кўролмайдиган ёвуз кучлар ҳам пайдо бўлди. Энг ёмони бундай душманлар ичимиздан, ўзимиздан чиқди. Улар хориждаги маслакдошлари ва ҳомийлари кўмаги билан мамлакат ички тартибларини бузишга, фаровон ҳаётга раҳна солишга ҳаракат қилишди. "Ҳизбу таҳрир", "Ваҳобийчилик" ва бошқа зарарли оқимларнинг ноғорасига ўйнаб, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг мафкурасини бузишга интилишлар бўлди. Давлат раҳбарларининг бу ишга жиддий эътибори, маъмурий органларнинг тезкор саъй ҳаракатлари туфайли хавф-хатар ўз вақтида бартараф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йил 1 сентябрдан эътиборан шундай тартиб белгиланадики, унга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги «Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Чунки, ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирларига меҳрибон бўлади. Бу хусусда Пайғамбаримиз с.а.в.дан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:Ал-Муғира бин Шуъба р.а. айтадилар: Мен бир аёлга совчи қўйдим. Расулуллоҳ с.а.в. менга: «Уни кўрдингми?»- дедилар. Мен: Йўқ, дедим. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: «Уни кўрган, кўриб (билиб) турмуш қуришлик ўртангизда улфат ва муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади», дедилар (Имом Термизий ривояти).
Ҳаммамизга маълумки, бу йил деҳқончилик учун жуда ноқулай об-ҳаво шароити вожиб бўлди.
«Yoshlar - kelajagimiz» Давлат дастурини туманимиз ёшлари ҳам бугунги куннинг долзарб вазифаси сифатида қабул қилишди. Гулобод ижтимоий - иқтисодий касб - ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбирда ана шу дастурни аҳоли ҳамда ёшлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот қилиш борасида ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқланди. Айни пайтда бу гуруҳлар амалий фаолиятларини бошлаб юборишди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.