Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ- МУВАФФАҚИЯТЛАР ОМИЛИ

1. Маълумки, соғлом фикрли кишилар яшаб, фаолият кўрсатаётган жамиятдагина соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлади. Бу эса муваффақиятларнинг бош омилидир. Шу боис истиқлолнинг илк кунлариданоқ соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мен ҳам депутатлик фаолиятимнинг дастлабки даврлариданоқ «Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш доимий комиссияси»нинг аъзоси сифатида ушбу долзарб вазифага жиддий эътибор қаратдим. Бу борада маҳаллалар ва ўқув масканларида тадбирлар ташкил этдим. Айниқса, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси борасида тумандаги 26, 18 ва 52-ўрта таълим мактабларида ўтказган учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар самарали кечди. Бу тадбирларда ўқувчилардан ташқари уларнинг ота-оналари, туман ички ишлар бўлими, прокуратураси ва бошқа маъмурий идоралар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Бевосита тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш масаласига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини дастуриламал этган ҳолда округимиз ҳудудида бир талай ишлар қилинди. Жумладан сайлов округи жойлашган ҳудуд асосан тоғу тошлоқ жойлардан иборат бўлганлиги боис товуқчилик, асаларичилик ва бедана боқиш бўйича тадбиркорлик кенг йўлга қўйилмоқда. Ҳудудимизда фаолият кўрсатаётган «Оҳалик-Ломанн-Парранда» хусусий корхонасининг фаолият кўрсатаётгани ҳам тадбиркорликнинг ёрқин ифодасидир. Айни пайтда ушбу хусусий тадбиркорлик субъектида сайловчиларимнинг юздан ортиғи иш билан таъминлангани ҳам ушбу фикрни исботлайди.
Бундан ташқари хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шуғулланаётган Паррандачи маҳалласидан Шермамат Ҳайдаров асаларичиликни, Робия Убайдуллоева товуқчиликни йўлга қўйганлиги ибратга моликдир. Шунингдек, Субҳон Ҳакимов банкдан имтиёзли кредит олиб иссиқхона бунёд этди ва аҳолини арзон нархлардаги бодринг, помидор ва бошқа сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаётир. Келгусида шу каби тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш учун имкониятлар қидирилмоқда.
2. Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш ва уларнинг китоб ўқишларини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси сифатида кун тартибидан ўрин олганлиги сир эмас. Бу борада Президентимиз томонидан чиқарилган меъёрий ҳужжатни амалга ошириш учун бу масала туманимизнинг йил дастурига киритилгани бежиз эмас. Туманимиз ҳокими Ш.Жамоловнинг ташаббуси билан тумандаги бир қатор мактабларда «Маҳалла-мактаб кутубхонаси» ташкил этилди. Жумладан, 52,26 ва 44-умумий ўрта таълим мактабларида очилган кутубхонлардан шу атрофдаги маҳаллалар аҳолиси ҳам кенг миқёсда фойдаланишаётир.
3. Ҳар бир депутатни муайян округдаги сайловчилар ўзларининг ҳокимият органларидаги вакили сифатида сайлашар экан, улар олдидаги муаммо доимо депутатни фаолликка ундаб туради. Мен ҳам сайловчиларнинг талабларини қондириш мақсадида бир неча долзарб масалалар юзасидан туман корхона ва ташкилотларига депутатлик сўрови билан мурожаат этдим. Жумладан, бир неча фермер хўжаликлари раисларининг талаби бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига депутатлик сўрови билан чиқиб, масалани ижобий ҳал этдик. Шунингдек, туман бандликка кўмаклашиш марказига қилинган сўров натижасида Ф.Ражабов хусусий тадбиркорлик, яъни касаначиликни йўлга қўйди. Р.Убайдуллоеванинг ўз хонадонида товуқ боқишни ташкил этишида «Оҳалик-Ломанн Парранда» хусусий корхонасининг ёрдамини ҳам депутатлик сўрови асосида амалга оширдик.

Манзура МАҲМУДОВА, 1-Оҳалик сайлов
округидан туман кенгаши депутати


Дата добавления: 07/09/2018 12:17;   Просмотров: 944
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку