Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ургут туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Мазкур тадбирда гиёҳвандлик ва портловчи моддаларни қидириб топишга мўлжалланган "Зевс" ва "Дагги" лақабли хизмат итлари ёрдамидан ҳам самарали фойдаланилди.
Натижада, ушбу шахснинг хонадонида 5 дона целофан пакетларга солинган, вазни 810,06 грамм бўлган, яшил рангли ўткир хидли "марихуана" гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар, шунингдек, рухсатнома муддати ўтган 1 дона "ТОЗ" русумли 12 калибрли қўшотар ов қуроли, 27 дона бўш 12 калибрли гильзалар ва ҳужжатлари бўлмаган 6 дона кичик калибрли ўқ отиш қуроли учун мўлжалланган патронлар сақланаётгани фош этилди.
Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро С.З.нинг Самарқанд шаҳрида жойлашган хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилади. Хонадондан 1 дона полиэтилен пакет ичига солинган вазни 4,6 грамм бўлган яшил рангли ўткир ҳидли "марихуана" гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар борлиги маълум бўлди.
Тадбир натижасида, жами вазни 814,66 грамм бўлган "марихуана" гиёхвандлик воситасига ўхшаш моддалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят божхона
бошқармаси ахборот хизмати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.