Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАНДА "ЗАРБДОР УН КУНЛИК" ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Турмушимз фаравонлиги, дастурхонларимиз тукин-сочинлиги албатта бободеҳқонларимизнинг сермашаққат меҳнатлари самарасига боғлиқ. Бугунги глобал вазият яъни, коронавирус деган бало инсоният бошига таҳлика солиб турган бир пайтда, юртимизда жорий этилган карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ишларни ташкил этилиши бу борада инқирозга учрамаслик, эртанги кун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.

Яқинда указилган Xалқ депутатлари туман Kенгашининг учунчи сессиясида ана шу масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Утаётган вақтнинг ҳар бир сонияси ғанимат эканлиги таъкидланиб, туманда 18 апрелдан 28 апрелгача қишлоқ хҒжалиги соҳасида "зарбдор ун кунлик" эълон қилинди. Шу боис барча депутатлар ва сектор раҳбарларига ҳудудларга чиқиб деҳқонларга амалий ёрдам курсатиш, мавжуд камчиликларни тезда бартараф этиш чораларини кҒриш топшириғи берилди. 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Н. Мавлонов "Янгиариқ"-" Агротехсервис" агро фирмасига бориб у ердаги дала-деҳқончилик ишлари билан танишди ҳамда фермерларга тегишли тавсия ва топшириқлар берди.

Т. ЮСУПОВ, туман Кенгаши депутати


Последнее редактирование: 21/04/2020 12:54;   Просмотров: 754
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку