Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ички ишлар вазири ва Самарқанд вилояти ҳокими сектор раҳбарлари билан учрашди

Ёзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ПҒлат Бобожонов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар 14 апрель куни Ёзбекистон Республикаси Президенти раислигида қишлоқ хҒжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бҒйича видеоселектор йиғилишидаги устувор вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрель кунидаги 216-сон қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилояти ҳудудидаги сектор раҳбарларининг амалга ошираётган ишлари ҳамда тақдимотлари билан яқиндан танишди.

Ички ишлар вазири глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, қишлоқ хҒжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, қишлоқ хҒжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш ва бошқа масалалар бҒйича барча сектор раҳбарларига топшириқлар берди.

Шунингдек, аҳолининг томорқаларидан унумли фойдаланишлари, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кҒпайтириш, карантин чекловлари талабларига қатъий риоя қилиш бҒйича ҳам ҳар бир сектор раҳбарига алоҳида вазифа ва кҒрсатмалар берилди.


Последнее редактирование: 17/04/2020 12:44;   Просмотров: 726
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку